Жамият

Ўзбекистонда Россия ИИВнинг паспорт-виза хизмати ваколатхонаси очилади

Ваколатхонада вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга оширишга рухсатнома (патент) тайёрлаш, расмийлаштириш ва бериш хизматлари кўрсатилади.

Ўзбекистонда Россия ИИВнинг паспорт-виза хизмати ваколатхонаси очилади
Фото:РИА Новости/Михаил Воскресенский

Жорий йил 15 сентбрь куни “Хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизимини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

 

Қарорга кўра, 2021 йил 1 январдан бошлаб ташкиллаштирилган меҳнат миграцияси йўли билан хорижда вақтинча ишлаш ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият (ишлар, хизматлар) турларига тенглаштирилади ва унга ўзини ўзи банд қилган шахслар учун белгиланган солиқларни тўлаш ҳамда пенсия миқдорини ҳисоблаш тартиби қўлланилади.

 

2021 йил 1 январга қадар:

 

– Ўзбекистонда Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлигининг паспорт-виза хизмати ваколатхонаси очилади ҳамда ушбу ваколатхонада вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга оширишга рухсатнома (патент) тайёрлаш, расмийлаштириш ва бериш хизматлари кўрсатилади;

 

– Россия Федерацияси, Қозоғистон ва Туркия Республикаларида ишлаётган Ўзбекистон фуқароларига ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш мақсадида мазкур давлатлардаги адвокатлик ташкилотлари билан битимлар тузилади;

 

– Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Екатеринбург, Новосибирск, Самара, Уфа, Чимкент ва Истанбул шаҳарларидаги ваколатхоналари очилади.

 

Чет давлатларда мураккаб молиявий аҳволга тушган ва шахсни тасдиқловчи ҳужжатларсиз, маблағларсиз қолган фуқароларга тўланадиган бир марталик моддий ёрдам миқдори БҲМнинг 2 бараваригача кўпайтирилади (илгари БҲМнинг 1 баравари эди).

 

Шунингдек, меҳнат мигрантларига ҳуқуқий ёрдам бериш бўйича онлайн платформа яратилади ҳамда Россия Федерациясида “Call-марказ” ташкил этилади.

 

2021 йил 1 январдан “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри ахборот тизими”га киритилган кам таъминланган оила аъзоси хорижда вақтинча ишлаб қайтиб келганда:

 

– БҲМнинг 10 бараваригача миқдорда субсидия тўланади;

 

– Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун ажратилган кредитлар бўйича фоиз ставкасининг Марказий банк асосий ставкасидан ошадиган, лекин асосий ставканинг 1,5 бараваридан кўп бўлмаган қисми компенсация қилинади.

 

Шу билан бирга, меҳнат миграцияси масалалари бўйича мурожаатларни қабул қилувчи “1282” қисқа рақамли ишонч телефони ташкил этилади.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ