Криминал

2 мингдан ортиқ фуқарога сохта акциялар сотган жиноий гуруҳ фош қилинди

Улар ўзларини хорижий компаниянинг Қашқадарё вилоятидаги расмий вакили сифатида таништирган.

2 мингдан ортиқ фуқарога сохта акциялар сотган жиноий гуруҳ фош қилинди
Фото:Facebook / Alex Meng

Қашқадарёда сохта акцияларни пуллаб молиявий пирамида ташкил этган шахсларга жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Бош прокуратура жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими хабар берди.

 

Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қашқадарё вилоят бошқармаси бир нечта фуқаролар мурожаатига асосан терговга қадар текширув ўтказди. 

 

Унда Т.Р. ва бошқалар ўзларини гўёки, “N.” хорижий компаниясининг Қашқадарё вилоятидаги расмий вакили сифатида таништириб, 17 та хорижий компаниянинг сохта акцияларини сотиш эвазига 2 минг нафарга яқин фуқародан жами 9 млн АҚШ доллари йиғиб олишган. 

 

Шунингдек, янада кўпроқ пул маблағ жалб этиш ҳамда мижозлар сонини орттириш мақсадида йиғилган 9 млн АҚШ долларидан 800 минг АҚШ долларини одамларга фоиз ҳисобида беришган.

 

Бундан ташқари, Т.Р. ўзига 78 минг АҚШ долларига “Volkswagen”, ўғли А.Н. номига 2 та “Ласетти” русумли автомашинасини ва Қарши шаҳридаги савдо дўконини сотиб олиб, жиноий фаолиятдан олган даромадларни легаллаштирган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Т.Р. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ