Иқтисодиёт

2023 йилга бориб Ўзбекистонда кредит фоиз ставкалари 5-10 фоизга тушиши мумкин

МБ бошқаруви раиси Ўзбекистонда ҳам кредитлар миқдори бошқа давлатлардаги каби 5-10 фоизга тушишининг эҳтимолий вақтини маълум қилди.

2023 йилга бориб Ўзбекистонда кредит фоиз ставкалари 5-10 фоизга тушиши мумкин
Фото:UzNews.uz

Марказий банк бошқаруви раиси Мамаризо Нурмуратовнинг банклар томонидан бериладиган кредитларнинг йиллик фоизлари миқдорига оид интервьюси эълон қилинди.

 

Мазкур интервьюда МБ бошқаруви раиси Ўзбекистонда ҳам кредитлар миқдори бошқа давлатлардаги каби 5-10 фоизга тушиши эҳтимоли ҳақида ва бу борада олиб борилаётган чоралар ҳақида маълумот берди.

 

Бизда ҳам йилдан йилга пасайиб бормоқда. Мисол учун, Марказий банкнинг асосий ставкаси 14 фоиз этиб белгилангани бунда муҳим омил бўлмоқда. Миллий валютадаги кредитлар бўйича ўртача тортилган фоиз ставкалари 20,6 фоизгача пасайди. Хусусан, юридик шахслар кредитлари бўйича фоиз ставкалари йил бошидаги 24,3 фоиздан 19,5 фоизгача, жисмоний шахслар кредитлари бўйича эса йил бошида 28,1 фоиздан 22,3 фоизгача пасайди. 5-10 фоиз бўлиши учун инфляция 5 фоизга тушиши керак бўлади. Балки, 2023 йилга бориб, ана шундай натижага эришармиз, - деди Мамаризо Нурмуратов.

 

Маълумот учун: ўртача тортилган фоиз ставкаси — банклар томонидан ҳисобот даврида миллий валютада жалб қилинган юридик шахсларнинг жамғарма ва муддатли депозитлари ҳамда жисмоний шахсларнинг талаб қилиб олингунча, жамғарма ва муддатли омонатлари, шунингдек банк пластик карталаридаги маблағлар бўйича белгиланган йиллик фоиз ставкалари ҳамда умумий депозитлар (омонатлар) суммасидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланадиган фоиз ставкаси.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ