Иқтисодиёт

Марказий банк раҳбари гўшт ва қорамол нархи нега ошганини тушунтириб берди

Мамаризо Нурмуратов 5 миллион сўмлик қорамол нархи 10 миллионга айланиб қолишига макроиқтисодий нуқтаи назардан ҳам қараш кераклигини маълум қилди.

Марказий банк раҳбари гўшт ва қорамол нархи нега ошганини тушунтириб берди
Фото:Халқаро пресс-клуб

Марказий банк бошқаруви раиси Мамаризо Нурмуратов ЎзАга берган интервьюсида 2016 йилда гўшт ва қорамол нархи кескин ошиб кетганига изоҳ берди.

 

Журналистнинг "Иссиқхона ва чорвачилик йўналишларида кредитларга талаб ошмоқда. Бироқ, маблағни нақд пул шаклида эмас, қайсидир фирмаларга ўтказиш қатор саволларни юзага чиқармоқда. Мисол учун, бундай амалиёт туфайли 5 миллион сўмлик қорамол нархи 10 миллионга айланиб қолмоқда", деган саволига Мамаризо Нурмуратов қуйидагича жавоб берди.

 

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш доирасида энг асосий ва кўп кредитлар айнан шу икки йўналишда берилмоқда. Тўғри, бу ҳолатда истеъмолчи сифатида сиз ҳақсиз. Қорамолни арзон олишга ҳам ҳақлисиз. Лекин, жараёнга макроиқтисодий нуқтаи назардан ҳам қарашимиз шарт. Кўпчилик яхши эслайди, 2016 йилда қорамолчилик, паррандачилик, лимончиликни ривожлантириш учун аҳолига кўп миқдорда кредитлар берилди. Шунда, айнан қорамол хариди учун 2,7 триллион ажратилган эди. Сўнгра гўштни ва қорамолни нархи кескин ошиб кетди. Нима учун, чунки, мавжуд қорамолларнинг маълум эгаси бор. Сиз янги қорамол эгаси бўлмоқчисиз, лекин қорамол сони кўпайгани йўқ. Бу ўз - ўзидан нархларни ошишига олиб келди. Шу сабабли биз вилоят ҳокимликларига туёқ сонини кўпайтирган ҳолда аҳолига кредит беришни талаб қилдик, - деган Марказий банк бошқаруви раиси.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ