Кеча, 14 сентябрь куни Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимида қатор тайинловлар амалга оширилди.
Хусусан:
полковник Қиличов Зулфиқор Пардакулиевич Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларда ҳаракат қилиш давлат тизими ҳамда фуқаро муҳофазасининг ташкилий таъминоти ва режалаштириш бош бошқармаси Радиацион, кимёвий ва тиббий-биологик муҳофаза бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Бунга қадар у Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сафарбарлик бошқармаси бошлиғининг ўринбосари лавозимида хизмат қилган;
полковник Aзизов Файзулло Aбдуллаевич Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Шу кунга қадар полковник Ф.Aзизов Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Республика моддий-техник таъминот маркази бошлиғининг ўринбосари – Таъминот базаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган;
подполковник Садиров Хуршид Эргашевич Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Ташкилий-таҳлил бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.
У аввал Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш ва бошқариш миллий маркази Фавқулодда вазиятларни башоратлаш ва мониторинг бўлими бошлиғи вазифасида хизмат қилган;
полковник Aбдухаликов Aбдураззоқ Aбдумуталипович Бухоро вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
У ҳозирги кунга қадар Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.