Жамият

Бугундан Ўзбекистон фуқаролигини олмоқчи бўлганлар ўзбек тилини билиши шарт

15 сентябрдан бошлаб “Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида”ги Қонун кучга кирди. 

Бугундан Ўзбекистон фуқаролигини олмоқчи бўлганлар ўзбек тилини билиши шарт
Фото:UzNews.uz

2020 йил 13 март куни имзоланган “Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида”ги Қонуни орадан 6 ой ўтгач кучга кириши белгиланган эди.  

 

“Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида”ги Қонунга биноан, Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилишнинг қуйидаги турлари мавжуд:

 

- умумий тартиб;

 

- соддалаштирилган тартиб;

 

- алоҳида тартиб.

 

Ушбу қонунда аввалгисидан фарқли ўлароқ «ватандош» деган тушунча киритилган бўлиб, унга кўра чет давлат фуқароси бўлган ёки фуқаролиги бўлмаган шахс ҳисобланган ватандошга нисбатан Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилишнинг соддалаштирилган тартиби қўлланади. 

 

Шунингдек, қонун билан Ўзбекистон фуқаролигига умумий тартибда қабул қилишнинг асосий шартларидан бири сифатида ариза топширган шахснинг давлат тилини мулоқот қилиш учун зарур даражада билиши ҳам киритилган.

 

Қонунга кўра, Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги қуйидаги ҳолларда олинади:

 

-  туғилганлик бўйича;

 

-  бола фарзандликка олинганда;

 

-  Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига қабул қилиш ва уни тиклаш натижасида.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились56253(+375)
Выздоровели52859(+393)
Умерли465(+4)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились56253(+375)
Выздоровели52859(+393)
Умерли465(+4)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ