Иқтисодиёт

"Ўзбекистоннинг айни пайтда ташқи қарз олиши масаласи муҳим" – Қонунчилик палатаси депутати

2020 йил 1 июль ҳолатига Ўзбекистон Республикаси номидан ва унинг кафолати остида жалб қилинган қарз қолдиғи дастлабки ҳисоб-китобларга кўра 19,4 млрд. долларни ташкил этади.

Фото:parliament.gov.uz

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, иқтисод фанлари доктори, профессор Нодир Жумаев Ўзбекистоннинг айни пайтда ташқи қарз олиши масаласи муҳимлигини таъкидламоқда.  

 

«Чунки пандемия давридаги иқтисодий ҳаракатсизлик ҳолатида ялпи талаб ва ялпи таклифни таъминлаш орқали иқтисодий фаолликни минимал даражасида сақлаб туришга имкон беради», дейди у.

 

Қонунчилик палатаси депутати сўнгги кунларда Ўзбекистон давлат қарзи, хусусан, ташқи қарз ва унинг таркиби бўйича маълумотлар эълон қилингач, ижтимоий тармоқларда турли танқидий руҳдаги фикрлар авж олаётганини, асл моҳиятни англамай туриб, бугунги воқеа-ҳодисаларга билар билмас ёндашувлар билан ижтимоий тармоқлар ва интернет оламида муштарийлари сонини ошириб, ўз мақсади йўлида асоссиз фикрлаётган нашрлар кўпайиб бораётганини қайд этади. 

 

Нодир Жумаевнинг таъкидлашича, ривожланган давлатларнинг ташқи қарзи ЯИМдан юқори бўлса-да, фуқаролари фаровон турмуш кечиряпти.

 

«Аввало таъкидлаш лозимки, давлат қарзининг мақбул даражаси ҳақида умумқабул қилинган ягона мезон мавжуд эмас. Ривожланган мамлакатларга нисбатан одатда давлат қарзининг ЯИМга нисбати кўрсаткичи 60 фоиз бўлиши энг кўп эътироф этилган мезон сифатида қаралади.

 

Хўш, ҳақиқатда давлат қарзи даражаси бўйича ривожланган мамлакатларда аҳвол қандай? Масалан, Япониянинг давлат қарзи ЯИМга нисбатан 2019 йил якунлари бўйича 236,6 фоизни ташкил этган. 2020 йил якунига келиб, 250 фоизга чиқиши кутилмоқда.

 

Евроҳудудда давлат қарзининг ЯИМга нисбати кўрсаткичи 2020 йилнинг 1-чорагида ўртача 86,3 фоизни ташкил этган. Европа Иттифоқи бўйича давлат қарзининг ЯИМга нисбатининг ўртача кўрсаткичи 79,5 фоизни ташкил этган.

 

2020 йил 1 чораги ҳолатига давлат қарзининг ЯИМга нисбати энг юқори бўлган ЕИ давлатлари қаторига Греция (176,7%), Италия (137,6%), Португалия (120,0%), Бельгия (104,4%) ва Францияни (101,2%) киритиш мумкин.

 

Ҳаммамизга маълумки, давлат қарзининг таркибида 1 млрд. АҚШ доллари миқдорида Ўзбекистоннинг евробондлари улушига тўғри келади. Ушбу облигацияларнинг эмиссия қилиниши билан иқтисодиётимиз тарихида янги босқич амалга оширилди, сабаби унга қадар мамлакатимиз халқаро фонд бозорларидан маблағлар жалб этган эмас эди. Бунинг асосий омилларидан бири – Ўзбекистоннинг очиқлик сиёсатини амалга ошираётгани билан боғлиқ бўлса, иккинчиси – мамлакатимизни суверен кредит рейтингига эга бўлиши билан изоҳланади.

 

Умуман, Халқаро валюта жамғармаси Ўзбекистон ташқи қарзини ЯИМга нисбатан 55 фоизгача жалб этишни мўътадил ёки барқарор деб баҳолашини маълум қилган. Демак, ҳозирги кунда Ўзбекистоннинг ташқи қарз жалб этиш имконияти бор.

 

2020 йил апрель ойида эълон қилинган Fitch Ratings халқаро рейтинг агентлиги Ўзбекистоннинг узоқ муддатли кредит рейтингини «BB-» (барқарор) даражада эканлиги муҳим ҳисобланади. Ушбу ҳолат Ўзбекистонга қўшимча ташқи маблағларни жалб этишга имконияти мавжудлигини англатади.

 

Шунингдек, олтин-валюта захирамиз импортни камида уч ой давомида қоплашига етишини инобатга олсак, биз ташқи қарзни бемалол жалб этишимиз мумкинлигини таъкидлаш лозим», дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати.

 

Нодир Жумаевга кўра, ташқи қарзни биринчи навбатда давлат дастурларини ва давлат зиммасидаги ижтимоий вазифаларни молиялаштиришга йўналтириш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Айниқса, солиқ тушумлари бўйича берилаётган таътиллар даврида жалб этиладиган қарз маблағларини бюджет даромадлари ўрнини тўлдириш учун фойдаланиш мақсадга мувофиқ бўлади.

 

«Демак, ташқи қарзни макроиқтисодий кўрсаткичлар ҳолатини инобатга олган ҳолда жалб этиш давлатимиз томонидан ҳам алоҳида эътиборга олиниши белгиланмоқда. Ташқи қарзни мўътадил даражасини таъминламасак, келажакда макроиқтисодий барқарорликка салбий таъсир этиши мумкин.

 

Бундан ташқари, жалб қилинган ташқи қарзнинг мақсадли ва самарали фойдаланилиши бўйича шаффофликни таъминлаш, бу борадаги ахборотларни кенг жамоатчиликка маълум қилинишини ҳам ижобий қадам сифатида баҳолаш зарур. Шу боисдан, ҳукумат томонидан олиб борилаётган чора-тадбирлар ушбу олинадиган қарзларни самарали ишлатилишига кафолат бўла олади, деб ҳисоблайман», дейди Нодир Жумаев.

 

Молия вазирлиги маълумотларига кўра, 2020 йил 1 июль ҳолатига Ўзбекистон Республикаси номидан ва унинг кафолати остида жалб қилинган қарз қолдиғи дастлабки ҳисоб-китобларга кўра 19,4 млрд. доллар эквивалентини ёки ялпи ички маҳсулотга (ЯИМ) нисбатан 34,0 фоизни ташкил этади. Шундан: 17,31 млрд. АҚШ доллари ташқи қарз, 2,1 млрд. АҚШ доллари эса, давлат ички қарзидир. Ўзбекистон ташқи қарзининг асосий қисми минтақавий ва жаҳон тараққиёт банкларидан жалб қилинган.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились53667(+220)
Выздоровели49832(+0)
Умерли445(+1)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились53667(+220)
Выздоровели49832(+0)
Умерли445(+1)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ