Жамият

Тест синовларидан четлатилган абитуриентлар сонига аниқлик киритилди

63 минг 580 нафар абитуриент турли сабабларга кўра тест синовларида иштирок этмаган.

Тест синовларидан четлатилган абитуриентлар сонига аниқлик киритилди
Фото:ЎзА

Бугун, 14 сентябрь, соат 15:00 да Aхборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида тест синовларининг дастлабки якунлари ва таҳлилига бағишланган Давлат тест маркази мутасаддилари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

 

Матбуот анжуманида Давлат тест маркази директори ўринбосари Сардор Ражабов ва Давлат тест маркази бош бошқарма бошлиғи Барно Ражабовлар иштирок этдилар.

 

Қайд этилишича, тест синовларида иштирок этиши белгиланган 1 млн 304 минг 194 нафар абитуриентдан 1 млн 240 минг 614 нафари (95,1 %) иштирок этди. 

 

63 минг 580 нафари эса (4,9 %) турли сабабларга кўра тест синовларида иштирок этмади.

 

Жами 1 187 нафар абитуриент турли сабабларга кўра тест синовларидан четлатилди. Шундан 548 нафари ҳудудга киришда, 639 нафари эса тест синови жараёнида аниқланган.

 

Жумладан, ҳудудга киришда (энг кўп кузатилган):

 

– 367 нафар абитуриент телефон олиб киришга урингани;

 

– 48 нафари шпаргалка олиб киришга урингани;

 

– 118 нафари ўринга ўрин киришга ҳаракат қилгани;

 

– 10 нафари ҳужжат сохталаштиргани учун.

 

Тест синови жараёнида (энг кўп кузатилган):

 

– 491 нафар абитуриент телефондан фойдалангани;

 

– 68 нафари шпаргалкадан фойдалангани;

 

– 27 нафари ўринга ўрин киргани учун тест синовларидан четлатилди.

 

Қолган абитуриентлар калкулятор олиб киришга уринганлиги, шахси тасдиқланмаганлиги, ўзаро гаплашганлиги, тест материалларини алмаштиргани, тест материалларини олиб чиқишга уринганлиги каби турли сабаблар билан тест синовларидан четлатилган.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились53667(+220)
Выздоровели49832(+0)
Умерли445(+1)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились53667(+220)
Выздоровели49832(+0)
Умерли445(+1)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ