Тайинлов

Республика ихтисослаштирилган наркология илмий-амалий тиббиёт марказига янги раҳбар келди

Самарқанд вилоят ихтисослашган кўз касалликлари шифохонаси бош шифокори янги лавозимга тайинланди.

Республика ихтисослаштирилган наркология илмий-амалий тиббиёт марказига янги раҳбар келди
Фото:ССВ

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғига асосан, Мирраҳимова Саидахон Шуҳратовна Республика ихтисослаштирилган наркология илмий-амалий тиббиёт маркази директори лавозимига тайинланди.  

 

Унга қатор вазифалар — марказ фаолияти ва аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, наркологик касалликлар соҳасидаги профилактика, диагностика ва даволаш ишларида инновацион технологияларни татбиқ этиш, етакчи хорижий тиббиёт муассасалари билан  ҳамкорликни кенгайтириш, тизимда ахборотларнинг фаол алмашинувини таъминлаш юклатилди. 

 

37 ёшли тиббиёт фанлари доктори Саидахон Мирраҳимова Лондондаги Стаффордшир университетида соғлиқни сақлашни ташкиллаштириш бўйича малакасини оширган. 

 

Саидахон Мирраҳимова айни пайтгача Самарқанд вилоят ихтисослашган кўз касалликлари шифохонаси бош шифокори лавозимида ишлаб келаётган эди.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ