Жамият

Ўзбекистон ва Швейцария Гулнора Каримовага тегишли 131 млн долларни қайтариш шартларини келишиб олди

Унга кўра, қайтарилган маблағлар фақатгина аҳолининг турмуш шароитларини яхшилаш, барқарор ривожланиш лойиҳаларига сарфланиши керак. 

Ўзбекистон ва Швейцария Гулнора Каримовага тегишли 131 млн долларни қайтариш шартларини келишиб олди
Фото:Иллюстрация / fbi.gov

Ўзбекистон ва Швейцария Гулнора Каримовага нисбатан жиноий иш қўзғатилиши ортидан унинг банкдаги ҳисоб рақамларидаги музлатилган 131 млн долларни қайтариш бўйича келишиб олди. Бу ҳақда Швейцария ҳукумати хабар берди.

 

Келишувда маблағларни қайтариш тартиблари белгиланган. Хусусан Ўзбекистондан қайтарилган активларни аҳолининг турмуш шароитларини яхшилаш, барқарор ривожланиш лойиҳаларига, барқарор ривожланишни қўллаб-қувватлашга сарфлаши керак. Бундан ташқари, ушбу маблағлар харажати устидан шаффоф мониторинг ўрнатилиши зарур.

 

Маълум қилинишича, айни пайтда Гулнора Каримовага нисбатан очилган жиноий иш  давом этаётгани боис 650 млн швейцар франки музлатилган.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились55401(+448)
Выздоровели51965(+507)
Умерли459(+5)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились55401(+448)
Выздоровели51965(+507)
Умерли459(+5)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ