1 USD = 10477.86 1 EUR = 12606.96 1 RUB = 141.84
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10477.86 1 EUR = 12606.96 1 RUB = 141.84
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
14 сентября 2020 г. 723 0

ДТМ тест натижаларини эълон қилишдаги хатоликни расман тан олди

Жорий йил 11 сентябрь куни эълон қилинган тест синовлари натижаларини эълон қилишда техник хатоликка йўл қўйилган. 

ДТМ тест натижаларини эълон қилишдаги хатоликни расман тан олди
Фото: ЎзА

Давлат тест маркази ижтимоий тармоқларда тест натижалари хато ҳисобланган ёки тест синовларида ноҳақликка йўл қўйилган деган мазмундаги постлар ва видеомурожаатлар эълон қилинганидан сўнг мазкур ҳолат ўрганиб чиқилганини маълум қилди.

Ҳолат юзасидан маълум қилинишича, 11 сентябрь куни эълон қилинган тест синовлари натижаларини эълон қилишда техник хатоликка йўл қўйилган. Хатолик ижтимоий тармоқларда ёзилгани каби тест натижаларини ҳисоблашда эмас, уларни эълон қилишда кузатилган.

Тест натижаларидаги техник хатолик Навоий ва Қашқадарё вилоятлари ҳамда Қўқон шаҳрида 10 сентябрь куни 1-сменада ўтказилган тест синовларида иштирок этган айрим абитуриентларда юзага келган. Мазкур ҳолат аниқланиши билан хатоликни тузатиш ишлари бошлаб юборилган.

«Ҳозирда мазкур техник хатолик тузатилиб, тест натижалари хато эълон қилинган абитуриентларнинг натижалари янгиланди.

Мазкур абитуриентларлар шахсий кабинетлари орқали янгиланган тест натижаларини қайта кўришлари мумкин. 

Давлат тест маркази йўл қўйилган хатолик учун абитуриентлардан ва уларнинг ота-оналаридан узр сўрайди», дейилади ДТМ изоҳида.

Шунингдек, Давлат тест маркази тест синовларини шаффоф ва адолатли ўтишига ҳисса қўшаётган блогерлар ва оммавий ахборот воситаларига ҳам миннатдорчилик билдиради.

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей