1 USD = 10487.54 1 EUR = 12692.02 1 RUB = 142.44
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10487.54 1 EUR = 12692.02 1 RUB = 142.44
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Ҳодисалар
12 сентября 2020 г. 1173 0

“Ҳайдовчининг соқолига эътироз билдирган ГАИ ходими” бўйича муносабат билдирилди

Ушбу ҳолат Навоий шаҳрида хизмат олиб бораётган ЙҲХБ инспектори ва Spark ҳайдовчиси ўртасида содир бўлган.

“Ҳайдовчининг соқолига эътироз билдирган ГАИ ходими” бўйича муносабат билдирилди
Фото: Скриншот

Ижтимоий тармоқларда “ГАИ ходими ҳайдовчининг соқол ўстирганига эътироз билдирди” сарлавҳаси остида тарқалган видео бўйича расмий муносабат билдирилди.  

ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабарига кўра, ушбу ҳолат ўрганилганда, жорий йилнинг 5 сентябрь куни соат 09:30 ларда, Навоий шаҳар, И.Каримов кўчасида хизмат олиб бораётган Навоий вилояти ИИБ ЙҲХБ инспектори Ў.Ҳалимов Spark русумли 85 581 TTD давлат рақам белгили автомобиль ҳайдовчисига тўхташ ишорасини берган.

Ўзаро мулоқот вақтида ЙПХ инспектори ҳайдовчининг соқол ўстирганлик ҳолатига эътироз билдирган. Ходимнинг ушбу эътирозларини ҳайдовчи шахсий уяли алоқа воситаси орқали тасвирга олган. Кейин видео ижтимоий тармоқларда тарқалиб кетган.

Айни вақтда мазкур ҳолат бўйича Навоий вилояти ИИБ ЙҲХБ томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда. Текширув хулосаси бўйича қўшимча маълумот берилади.

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей