Жамият

Uzbekistan Airways пандемия вақтида йўловчиларни ташиш бўйича янги қоидаларни киритди

Ушбу киритилаётган чоралар парвоз вақтида коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олиш мақсадида жорий қилинган.

Uzbekistan Airways пандемия вақтида йўловчиларни ташиш бўйича янги қоидаларни киритди
Фото:Uzbekistan Airways

COVID-19 тарқалишининг олдини олиш мақсадида "Uzbekistan Airways" йўловчилар учун айрим қоида ва тавсияларни эълон қилди.  

 

-  парвоз вақтида йўловчилар ниқобда бўлишлари шарт (2 ёшгача бўлган болалардан ташқари);

 

- қўл юки сифатида аёллар сумкаси, портфель, ноутбук, болалар билан саёҳат қилаётганларга болалар учун керак бўладиган ашёлар солинган сумкани олишлари мумкин. Бошқа барча нарсалар қатновга рўйхатдан ўтилаётган вақтда багажга топширилиши шарт;

 

- ҳаво кемасига  чиқариш ижтимоий масофа сақлаган ҳолда  амалга оширилади;

 

- агар йўловчи парвоз пайтида ўзини ёмон ҳис қилса (иситма, йўтал, тумов ва бошқалар), зудлик билан борткузатувчини чақириш тугмасини босиши керак. Экипаж касаллик белгилари бўлган йўловчига қандай муносабатда бўлишга ўргатилган;

 

- парвоз пайтида ҳаво кемаси саҳнида ҳаракатланишдан тийилиш тавсия этилади. Ҳожатхонага ташриф буюриш учун, унинг бўшлигига ишонч ҳосил қилиш мақсадида ёруғлик таблосига эътибор қаратиш, ҳожатхона олдида навбат ҳосил бўлишига йўл қўймаслик керак.

 

- самолёт ерга қўнганидан сўнг, экипажнинг кўрсатмасига қадар ўрнингиздан турманг. Ҳаво кемасидан тушиш ҳам, худди унга чиққандек, ижтимоий масофага амал қилган ҳолда амалга оширилади.

 

Қайд этилишича, борт журналлари ва матбуот нашрлари вақтинча бўлмайди. Кошер таомларидан ташқари бошқа  махсус таомларга олдиндан буюртма бериш мумкин.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились66200(+256)
Выздоровели63446(+281)
Умерли558(+2)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились66200(+256)
Выздоровели63446(+281)
Умерли558(+2)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ