1 USD = 10477.86 1 EUR = 12606.96 1 RUB = 141.84
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10477.86 1 EUR = 12606.96 1 RUB = 141.84
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Сиёсат
11 сентября 2020 г. 835 0

Сенаторлар учта Қонунни маъқуллади

Олий Мажлиси Сенатининг еттинчи ялпи мажлисида бир қатор қонунлар муҳокамадан ўтди.

Сенаторлар учта Қонунни маъқуллади
Фото: senat.uz

Бугун, 11 сентябрь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг еттинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади.

Ялпи мажлисни Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева олиб бормоқда.

Кун тартибидаги биринчи масала – “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни сенаторлар томонидан муҳокама қилинди.

Ҳозирги кунда Ўзбекистонда 700 мингдан ортиқ ногиронлиги бўлган шахслар, шу жумладан 100 мингдан ортиқ 16 ёшгача ногиронлиги бўлган болалар истиқомат қилмоқда.

Қонун кучга кириши билан тиббий текширув комиссиялари фаолияти такомиллашади,  мурожаат қилувчи 10 календарь кунида хулосани олади. Тиббий текширувлар бепул амалга оширилади.  Ногиронлиги бўлган шахслар  амбулатор ва стационар режимида имтиёзли даволанади. Протез-ортопедия анжомларига бўлган эҳтиёжлари қондирилади.  

Унда “Наркологик касалликлар профилактикаси ва уларни даволаш тўғрисида”ги Қонун кўриб чиқилди.

Қонунда биринчи навбатда психоактив моддаларнинг тарқалишига ва нотиббий истеъмол қилинишига, шу жумладан алкоголни суиистеъмол қилиш сабаблари ҳамда шарт-шароитларни аниқлаш ва бартараф этишга қаратилган ижтимоий, маърифий ҳамда тиббий-психологик тадбирлар комплексини амалга ошириш кўзда тутилган.

Шунингдек, “Халқаро тижорат арбитражи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳам маъқулланди.

Мазкур Қонуннинг қабул қилинишидан кўзланаётган асосий мақсад – низоларни кўришда хўжалик юритувчи субъектларнинг сарф харажатларини қисқартириш, арбитраж ҳал қилув қарорларини тан олиш ва ижро этиш механизмларини белгилаш ҳамда шу асосда халқаро шартномаларнинг низоли масалаларини ҳал қилишда мамлакатнинг минтақадаги обрўсини ошириш каби масалалар эканлиги таъкидланди.

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей