Коронавирус

Коронавирусдан тузалган Нурмат Отабеков олим сифатида нима кашф қилганини айтди

У ушбу касалликка чалиниш эҳтимоли, чалинмаслик эҳтимолидан кўпроқ эканини айтди.

Коронавирусдан тузалган Нурмат Отабеков олим сифатида нима кашф қилганини айтди
Фото:Халқаро пресс-клуб

Ўзбекистон бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков коронавирусдан даволаниш давомида коронавирусга чалинган даври ҳақида “Shifobaxshuz” Телеграм каналига интервью берди.  

 

“Мен, олим сифатида яна бир нарсани ўзим учун кашф қилдим – ушбу касалликка чалиниш эҳтимоли, чалинмаслик эҳтимолидан кўпроқ экан. Негаки, саломатлигим учун доим синчков бўлганман, сергакликни йўқотмаганман, эҳтиётимни қилганман. Тўрт ой мобайнида касаллик ўчоғида (биз фаолият юритаётган бинода лабораториялар бор эди, у ерга одамлар коронавирусга намуналар топшириш келиб, кетиб туришди, баъзан ходимлар орасида касалликка чалинганлар аниқланди) бўлиб турган бўлсамда, эҳтиётимни қила олдим. Лекин қаердадир озгина эътиборсизлик қилганманки, ушбу ҳолат касаллик юқишига сабаб бўлди. Шунинг учун ҳам касалликни юқтириб олиш эҳтимоли юқори эканлигини мен ўзим учун кашф қилдим деяпман”, – дейди профессор.

 

Республика махсус комиссияси аъзо Отабек Нурматов бу касалликка беписанд бўлмаслик кераклигини, касалликни фақат ишонч билан, ҳаракат билан енгиш мумкинлигини ўзи учун исботлаганини қўшимча қилди. «Аслида, ҳар қандай одам ушбу касалликни енгиб ўтиши мумкин. Шундай экан, фақат ҳаракат, тузалиб кетишга ишонч, тўйимли овқатланиш, кўпроқ суюқликлар ичиш, сабзавот, мева ва кўкатлар истеъмол қилиш орқали организмнинг иммун тизимини мустаҳкамлаш, касалликдан тезроқ соғайиб кетишга замин яратишига», ишонч ҳосил қилганини айтиб ўтди мутахассис.

 

Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабековда июль ойи охирида COVID-19 инфекцияси аниқланганди.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились52491(+232)
Выздоровели48606(+0)
Умерли440(+2)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились52491(+232)
Выздоровели48606(+0)
Умерли440(+2)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ