Жамият

UZIMEI можароси: Божхона қўмитасида фуқаролар паспортини сотган жиноий гуруҳ фош қилинди

Фуқаро Б.М.нинг телефони хотирасида Ўзбекистон фуқароларининг 200 га яқин паспорт расмлари борлиги ва ҳар бир паспортга $5 ҳақ олганлиги аниқланган.

UZIMEI можароси: Божхона қўмитасида фуқаролар паспортини сотган жиноий гуруҳ фош қилинди
Фото:UzNews.uz

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда хориждан келган кўплаб фуқаролар ўзлари билан олиб келган мобил телефонларини рўйхатдан ўтказишмоқчи бўлганида, уларнинг номига аллақачон бошқа мобил қурилмалар UZIMEI тизимидан рўйхатдан ўтганлиги кўплаб норозиликларга сабаб бўлаётган эди.  

 

Ушбу масала юзасидан Давлат божхона қўмитаси томонидан бир қатор чоралар амалга оширилди.  

 

Хусусан, Давлат божхона қўмитасининг 11-08 қисқа рақамли ишонч телефони орқали мазкур масала юзасидан фуқароларнинг мурожаатлари кўриб чиқилиши йўлга қўйилди.

 

Шунингдек, қонунбузарлик ҳолатларини аниқлаш борасида олиб борилган тадбирлар натижасида рўйхатдан ўтмаган мобил қурилмаларни Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараси орқали ҳаракатланган фуқароларнинг номларига ноқонуний йўллар билан рўйхатга қўйиш, шахсларга доир маълумотларни қонунга хилоф равишда йиғиб, сақлаб, улардан ғаразли ниятларда фойдаланиб келаётган жиноий гуруҳ фаолияти фош этилди.

 

Аниқланишича, Ўзбекистон Республикаси фуқароси О.А. шериклари М.Б. ва Т.Р.лар билан тузган ўзаро жиноий режага кўра қўшни давлатларга ўтишиб, у ерда Ўзбекистонга кириб келаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг паспорт маълумотларини телефон ёрдамида расмга тушириб, Telegram мессенжери орқали юбориб, белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилмаган мобил қурилмаларни UZIMEI тизими орқали ушбу фуқаролар номига рўйхатдан ўтказиш билан шуғулланиб келишган.

 

Биргина фуқаро Б.М.нинг уяли алоқа воситаси кўздан кечирилганида, телефон хотирасида Ўзбекистон фуқароларининг 200 га яқин паспорт расмлари борлиги, у ушбу паспорт маълумотларни йиғиб, жиноий шериги О.А.га етказиб берганлиги учун ҳар бир паспортга 5 АҚШ доллардан ҳақ олганлиги маълум бўлди.

 

Мазкур холат юзасидан Давлат божхона қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 1412-моддасининг 2-қисми “а” ва “в” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов органига юборилди.

 

Аввалроқ, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳам учинчи шахсларнинг паспорт маълумотларини киритган ҳолда ноқонуний равишда олиб кирилган мобил қурилмаларни рўйхатдан ўтказилиш ҳолатларини олдини олиш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилгани маълум қилинган эди.   

 

Эслатиб ўтамиз, шахсга доир маълумотларни қонунга хилоф равишда йиғиш, тизимлаштириш, сақлаш, ўзгартириш, тўлдириш, улардан фойдаланиш, уларни бериш ёки тарқатганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланган.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились53051(+194)
Выздоровели49224(+0)
Умерли443(+1)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились53051(+194)
Выздоровели49224(+0)
Умерли443(+1)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ