Сиёсат

Ўзбекистонда озиқ-овқат саноатини ривожлантириш бўйича янги бошқарма тузилади

Озиқ-овқат саноатини ривожлантириш бош бошқармаси директори айни пайтда қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари лавозимини эгаллайди.

Ўзбекистонда озиқ-овқат саноатини ривожлантириш бўйича янги бошқарма тузилади
Фото:president.uz

Президент қарори билан, Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва инфратузилмани ривожлантириш бошқармаси негизида бошқарув ходимларининг чекланган сони 12 та штат бирлигидан иборат Озиқ-овқат саноатини ривожлантириш бош бошқармаси ташкил этилади.

 

Шу сабабли вазир ўринбосари лавозими – Озиқ-овқат саноатини ривожлантириш бош бошқармаси бошлиғи лавозими жорий қилинади.

 

Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлигининг Виночиликни ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан 20 миллиард сўм миқдоридаги маблағларни Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва озиқ-овқат таъминоти жамғармасига ўтказиб берилади.

 

Жамғарма маблағлари қуйидагиларга сарфланади:

 

- озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича янги ташкил этилаётган истиқболли лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асосланишини тайёрлаш билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизини, лекин ҳар бир лойиҳа учун 100 миллион сўмдан кўп бўлмаган миқдорда қоплаш;

 

- озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича янги ташкил этилаётган истиқболли лойиҳаларнинг инфратузилмасини таъминлаш билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизини, лекин ҳар бир лойиҳа учун 100 миллион сўмдан кўп бўлмаган миқдорда қоплаш;

 

- озиқ-овқат маҳсулотларини етиштириш ва уларни чуқур қайта ишлаш соҳасига хорижий экспертларни жалб қилиш билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизини, лекин ҳар бир лойиҳа учун 50 миллион сўмдан кўп бўлмаган миқдорда қоплаш.

 

Шунингдек, қарор билан “Ўзбекозиқовқатхолдинг” ХКни тугатиш бўйича комиссия тузилади.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились65307(+205)
Выздоровели62509(+167)
Умерли547(+2)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились65307(+205)
Выздоровели62509(+167)
Умерли547(+2)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ