Жамият

Халқ таълими вазирлиги собиқ депутатни судга берди

Вазирлик Қобил Дусовдан раддия беришни талаб қилиб, фуқаролик судига мурожаат қилган.

Халқ таълими вазирлиги собиқ депутатни судга берди
Фото:facebook.com/kobul.dusov.9

Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати вазирлик собиқ депутат Қобил Дусовни судга берганини маълум қилди. 

 

“Бугун Оммавий ахборот воситалари вакиллари томонидан Халқ таълими вазирлиги фуқаро Қобул Дусовга нисбатан судга даъво аризаси очилгани юзасидан саволлар келиб тушди.

 

Мазкур мурожаатларга жавобан қуйидагиларни маълум қиламиз:

 

Дарҳақиқат, Халқ таълими вазирлиги ўзининг шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсига путур етказувчи маълумотлар тарқатганлиги учун фуқаро Қобул Дусовдан раддия беришни талаб қилиб фуқаролик судига мурожаат қилган.

 

Суд жараёни якуни бўйича қўшимча маълумотлар тақдим этилишини билдирамиз” дейилади хабарда.  

 

Вазирлик собиқ депутатнинг айнан қайси фикрлари учун раддия бериши кераклигига ойдинлик киритмаган.

 

Эслатиб ўтамиз, “Миллий тикланиш” демократик партияси аъзоси, Халқ депутатлари Бўстонлиқ тумани Кенгаши депутати Қобил Дусов ўтган йили ноябрь ойида партиядан четлатилганди.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились66200(+256)
Выздоровели63446(+281)
Умерли558(+2)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились66200(+256)
Выздоровели63446(+281)
Умерли558(+2)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ