Жамият

Тошкент ахборот технологиялари техникуми - янги даража

Таълим муассасасига 25 сентябрга қадар учта йўналиш бўйича ҳужжатлар қабул қилинади. Шунингдек, талабаларга халқаро Bucheon University ва University college of Ulsan қўшма таълим лойиҳалари таклиф қилинади.

Тошкент ахборот технологиялари техникуми - янги даража

Тошкент ахборот технологиялари техникуми – аввалги Тошкент ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 сентябрдаги № 5812-сонли Фармонига асоссан, кадрлар тайёрлаш Халқаро стандарт таснифлагичининг 5 даражасига мос мутахассисларни тайёрлашни амалга оширади. Таълим 2 йил давомида олиб борилиб, битирувчиларга «учинчи» таълими дипломи берилади. Ўрта махсус таълим дастурларини муваффақиятли тамомлаган битирувчилар ўз соҳасига мос бакалавриат таълим йўналишлари бўйича кириш имтиҳонларисиз якка тартибдаги суҳбат орқали олий таълим муассасаларида 2-курсдан ўқишни давом эттириш ҳуқуқига эга бўлади.

 

Таълим муассасасига ҳужжатлар қабули бошланган бўлиб, 2020 йил 25 сентябрга қадар қуйидаги йўналишлар бўйича ҳужжатлар қабули давом этади:

 

‒ Дастурий инжиниринг

‒ Компьютер инжиниринг

‒ Телекоммуникация технологиялари

Шунингдек, техникумда халқаро Bucheon University ва University college of Ulsan қўшма таълим лойиҳаларида таълим бериш бўйича ҳужжатлар қабули олиб борилмоқда. Таълимнинг «2+2» дастурига кўра, Тошкент ахборот технологиялари техникумида ўқиш муддати 2 йил бўлиб, малака талабларига мос махсус фанларни муваффақиятли ўзлаштирган битирувчиларга Жанубий Кореяда 3-курс бакалавриатда кириш имтиҳонларисиз ўқишни давом эттириш ҳуқуқи берилади.

 

Қўшма халқаро лойиҳалар бўйича қуйидаги йўналишларда қабул амалга оширилади:

 

‒ Дастурий инжиниринг (Bucheon University)

‒ Дастурий инжиниринг (University college of Ulsan)

‒ Меҳмонхона хўжалиги ишини ташкил этиш ва бошқариш (University college of Ulsan)

Йўналишлар

 

Дастурий инжиниринг

 

Ушбу йўналиш компьютер ва мобил қурилмаларини дастурий таъминотини ишлаб чиқиш ва бошқариш бўйича таълим беришни назарда тутади.

 

Компьютер инжиниринг

 

Ушбу йўналиш АКТ инфратузилмаларини таъмирлаш ва хизмат кўрсатиш ҳамда мультимедиа технологияларини бошқариш ва ахборот хавфсизлиги бўйича таълим беришни назарда тутади.

 

Телекоммуникация технологиялари

 

Ушбу йўналиш тармоқ технологиялари, маълумот узатиш воситалари ва методлари бўйича таълим беришни назарда тутади.

 

Меҳмонхона хўжалиги ишини ташкил этиш ва бошқариш

 

Ушбу йўналиш замонавий меҳмонхона фаолиятини бошқариш бўйича таълим беришни назарда тутади.

Йўналишлар, Халқаро ҳамкорлик ва хорижий таълим муассасалари билан қўшма лойиҳалар бўйича батафсил маълумот www.texnikum.uz сайтида берилган. Қабул юзасидан саволлар бўйича қабул комиссиясига +998712361192 телефони орқали мурожаат қилишингиз мумкин.

 

Ўқитувчилар

 

Тошкент ахборот технологиялари техникуми доимо ўқитувчиларнинг ижодкор, фаол ва креатив фаолиятларини қизғин қарши олади ва қўллаб-қувватлайди. Техникум жамоаси аъло даражада таълим бера оладиган ва ўз педагогик кўникмаларини мунтазам ривожлантириб боришни хоҳлаган барча юқори малакали педагогларни қувонч билан ўз оиласига қабул қилади.

Қуйидаги фанлар бўйича ишга жойлашиш истагини билдирган ўқитувчилар +9988712361198 телефонига мурожаат қилиб, батафсил маълумот олишингиз мумкин.

 

Фанлар:

 

‒ Корейс тили

‒ Инглиз тили

‒ Дастурлаш (объектга йўналтирилган дастурлаш, алгоритмизация, маълумотлар базаси)

‒ Интернет воситаларини дастурлаш

‒ Автоматика ва робототехника тизимлари

‒ Food & beverage

‒ Меҳмонхона бизнесини бошқариш

 

Реклама ҳуқуқлари асосида

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ