Жамият

Ўзбекистонда ҳар ярим йилда “энг яхши китобхон ҳудуд” рейтинги эълон қилинади

2020-2025 йилларга мўлжалланган китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш миллий дастури муҳокамага қўйилди.

Ўзбекистонда ҳар ярим йилда “энг яхши китобхон ҳудуд” рейтинги эълон қилинади
Фото:Aoka.uz

Ёшлар ишлари агентлиги томонидан “2020-2025 йилларга мўлжалланган китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш миллий дастури тўғрисида”ги қарор лойиҳаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилди. 

 

Ушбу миллий дастурнинг 2020-2021 йилларда амалга ошириш бўйича йўл харитасига кўра, қуйидагилар амалга оширилади.  

 

Мамлакатда китобхонликни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар самарадорлигини баҳолаш тизими ишлаб чиқилиб, “Энг яхши китобхон ҳудуд” рейтинги жорий этилади.

 

Бундан ташқари, Ўзбекистонда китобхонлик ривожланишининг мавжуд ҳолатини аниқлаш бўйича йилда бир маротаба анъанавий сўровнома ўтказилади.

 

Ёш авлод вакиллари орасида бир неча босқичдан иборат “Ёш китобхон” республика танлови ўтказилади.

 

Тошкент шаҳрини 2022 йилда “Жаҳон китоб пойтахти” деб эълон қилиниши билан боғлиқ чора-тадбирлар амалга оширилади.

 

“Йил давомида ўқиш лозим бўлган 100 китоб” лойиҳаси йўлга қўйилади. Бунинг учун китоблар рўйхатини шакллантириш, асарларнинг электрон версиясини турли форматларда (матнли, овозли) аудиокитоб, аудиоэртак тайёрлаш, асарларнинг махсус мобиль иловаларини яратиш кўзда тутилган.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ