Сиёсат

ЙҲХХ ходимлари суғурта полиси ёнида бўлмаган ҳайдовчилардан автомобилни олиб қўя олмайди

Қонунчилик палатаси «Mening fikrim» веб-порталида 10 миндан ортиқ овоз тўплаган мурожаатни кўриб чиқди.

ЙҲХХ ходимлари суғурта полиси ёнида бўлмаган ҳайдовчилардан автомобилни олиб қўя олмайди
Фото:Тошкент вилояти ИИББ

«Mening fikrim» веб-порталига фуқаролардан автотранспорт воситасининг суғуртаси йўқлиги туфайли автотранспорт эгасига маъмурий жарима қўллаган ҳолда автотранспорт воситасини жарима майдонига қўйиш амалиётини бекор қилиш ҳақидаги таклиф билан мурожаат қилинган ва мазкур мурожаат порталда 10 000дан ортиқ овоз тўплаган эди.

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 8 сентябрь куни бўлиб ўтган навбатдаги мажлисида ушбу мурожаатдан келиб чиқиб, Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси депутатлари томонидан қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида тайёрланган Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 291-моддасига тегишли ўзгартишлар киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси биринчи ўқишда муҳокама қилинди.

 

Қонун лойиҳасида транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полиси ёнида бўлмаган ҳайдовчилар транспорт воситаларини бошқарганда Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан транспорт воситасини ушлаб туришни бекор қилиш назарда тутилмоқда.

 

Депутатлар Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексида белгиланган автотранспорт воситасининг суғурта полиси йўқлиги учун транспорт воситаларини ушлаб туриш амалиётининг бекор қилиниши оқибатида бундай қоидабузарлик ҳолатига нисбатан жазо базасини қисқартириш ҳамда фуқароларнинг мулкка бўлган ҳуқуқларини кучайтириш ҳамда бу орқали коррупциоген ҳолатларининг олдини олиш имконини беришини таъкидлаган.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились54462(+496)
Выздоровели50954(+513)
Умерли450(+3)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились54462(+496)
Выздоровели50954(+513)
Умерли450(+3)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ