Ҳодисалар

Cobalt ҳайдовчиси 25 ёшли пиёдани уриб кетди

Юқори тезликда кетаётган ҳайдовчи пиёдалар йўлакчаси яқинидан йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборган.

Cobalt ҳайдовчиси 25 ёшли пиёдани уриб кетди
Фото:ИИВ ЙҲХББ

ИИВ ЙҲХББ ахборот хизматининг хабарига кўра, 7 сентябрь куни соат 13:35да Жиззах вилояти, Пахтакор тумани ҳудудидан ўтган М39 «Термиз-Тошкент» автомобиль йўлининг 957-километрида ЙТҲ содир бўлган.

 

41 ёшли Cobalt ҳайдовчиси тезликни меъёридан оширган ҳолда кетаётганида, пиёдалар ўтиш жойи яқинидан йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборган.

Ҳодиса оқибатида пиёда 25 ёшли М.Т. оғир тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида вафот этган.

 

Мазкур ЙТҲ юзасидан ЎзР ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились66801(+96)
Выздоровели63978(+0)
Умерли564(+1)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились66801(+96)
Выздоровели63978(+0)
Умерли564(+1)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ