Криминал

Тошкент туманида Telegram орқали фуқароларни жиҳодга чорлаётган шахс қўлга олинди

У 5 нафар танишларини Сурияга бориб, халқаро террорчилик ташкилотлари сафига қўшилишга даъват қилган.

Тошкент туманида Telegram орқали фуқароларни жиҳодга чорлаётган шахс қўлга олинди
Фото:Скриншот

Тошкент вилояти ИИББ Ахборот хизмати хабарига кўра, Тошкент туманида ДХХ ва вилоят ИИББ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Telegram мессенжери орқали Сурия давлатига "жиҳод"га чорловчи видео ва аудио материалларни тарқатиб, тарғиб қилиб келаётган фуқаро А.О аниқланиб, қўлга олинган.  

 

Тадбир давомида Тошкент туманида яшовчи фуқаро А.О Telegram мессенжерида алоҳида гуруҳ ташкил қилиб, диний экстремистик ва террористик ташкилотлар томонидан тайёрланган "ҳижрат" ва "жиҳод" қилиш тўғрисидаги аудио ва видео маърузаларини тарқатиб келганлиги ва Тошкент туманида яшовчи 5 нафар танишларини Сурия давлатига бориб халқаро террорчилик ташкилотлари сафига қўшилиш ҳамда жанговар амалиётларда иштирок этишга тарғиб қилиб келаётгани аниқланди.

 

Шундан сўнг, ушбу беш нафар шахсларнинг яшаш манзилларида ўтказилган текширув ҳаракатлари давомида жиноят ишига алоқадор бўлган материаллар аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

 

Фуқаро А.О.дан далилий ашё сифатида олинган видео ва аудио материаллар бўйича ўтказилган суд адабиётшунослик экспертизаси хулосасида, ушбу маълумотлар ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилганлиги, уларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, сақлаш ва тарқатиш таъқиқланганлиги маълум бўлди.

 

Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича фуқаро А.О.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 244-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились55132(+179)
Выздоровели51458(+0)
Умерли456(+2)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились55132(+179)
Выздоровели51458(+0)
Умерли456(+2)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ