Коронавирус

“Иккинчи тўлқинни кутяпмиз ва тайёргарлик кўряпмиз” — ССВ биринчи ўринбосари

Баходир Юсупалиев куз-қиш мавсумида коронавируснинг навбатдаги тўлқини пайдо бўлиши эҳтимоллари ҳақида гапирди.

“Иккинчи тўлқинни кутяпмиз ва тайёргарлик кўряпмиз” — ССВ биринчи ўринбосари
Фото:Бухоро вилояти ҳокимияти

Ўзбекистонни куз ойида коронавирус инфекциясининг иккинчи тўлқини кутмоқда. Бу ҳақда Россиянинг “Коммерсантъ” нашрига берган интервьюсида Соғлиқни сақлаш вазири биринчи ўринбосари ва Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори Баходир Юсупалиев маълум қилди.

“Иккинчи тўлқинни кутяпмиз ва унга тайёргарлик кўряпмиз. Куз-қиш мавсумида бошқа инфекциялар, жумладан грипп, юқори нафас йўллари инфекцияси кўпаяди. Карантин чоралари деярли юмшатилди, одамлар орасида мулоқот кучаймоқда, мактаблар, ОТМ ва болалар боғчаси очилмоқда”, деган Баходир Юсупалиев.

Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланиш чўққиси ўтиб бўлди, вазият анча барқарорлашган.

“Аммо бу куз-қиш мавсумида юқори нафас йўллари инфекцияси бўйича навбатдаги касалликлар тўлқинни кутиб ўтирамиз дегани эмас. Шунинг учун пандемияга қарши курашишда тайёргарликни оширишда давом этяпмиз”, таъкидлаган вазир ўринбосари.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились55593(+192)
Выздоровели51965(+0)
Умерли460(+1)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились55593(+192)
Выздоровели51965(+0)
Умерли460(+1)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ