Жамият

6 ойлик танаффусдан кейин ўқувчилар илк марта мактабларига ташриф буюрди

Республиканинг 329 мактаби бугундан ўқувчилар учун ўз эшигини очди.

6 ойлик танаффусдан кейин ўқувчилар илк марта мактабларига ташриф буюрди
Фото:Халқ таълими вазирлиги

Ўзбекистонда илк бор коронавирус инфекцияси аниқланганидан сўнг, 16 мартдан бошлаб, анъанавий таълим жараёнлари вақтинчалик тўхтатилиб, болалар уй шароитида онлайн таълим олишни бошлаган эди.

 

Бугун, 7 сентябрь куни 6 ойлик танаффусдан кейин 329 мактаб ўқувчиларни қабул қилди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.  

Санитария хизмати марказлари 5 сентябрга қадар мактабларнинг янги ўқув йилига тайёрлик ҳолатини ўрганиб, жамоага қўшимча ўқув-тренинглар ўтказди, бундай тренинглар ҳозирги кунда ҳам давом этмоқда. 

 

Мактаблар фаолиятини йўлга қўйиш юзасидан тегишли қарор санитария эпидемиология ва осойишталик марказининг хулосаси асосида маҳаллий халқ депутатлари кенгашлари томонидан қабул қилинади.

 

Янги 2020/2021 ўқув йили расман жорий йилнинг 14 сентябрь кунидан бошланади. 

 

Эслатиб ўтамиз, Халқ таълими вазирлиги томонидан ўтказилган сўровномада 5 миллион 500 минг нафар ота-онадан 76 фоизи таълим жараёнини мактабга қатнаган ҳолда, яъни анъанавий шаклда олиб бориш тарафдори бўлган, 24 фоизи эса масофавий шаклда – теледарслар орқали давом эттиришни маъқул кўришган.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились64811(+293)
Выздоровели62033(+299)
Умерли542(+2)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились64811(+293)
Выздоровели62033(+299)
Умерли542(+2)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ