Тайинлов

Алишер Султановга яна бир лавозим топширилди

Энергетика вазири Алишер Султановга яна бир вазифа топширилди. У Rowing&Canoe федерацияси раиси этиб тайинланди.

Алишер Султановга яна бир лавозим топширилди
Фото:МОҚ

Бугун, 5 сентябрь куни ZOOM платформасида бўлиб ўтган Rowing&Canoe федерациясининг навбатдан ташқари онлайн ҳисобот-сайлов конференциясида шу кунгача федерация раиси вазифасида ишлаб келган Аҳмедов Худоёр Мамажоновичнинг ўз хоҳишига кўра лавозимидан бўшаш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилган ва қаноатлантирилган.

 

Шундан сўнг федерация раислигига вазир Алишер Султанов номзоди қўйилган ва йиғилиш иштирокчилари бир овоздан унинг номзодини қабул қилишган.

«Ўзбекистон энергетика вазири Алишер Султанов спорт оиласига бегона эмас. Бу инсон 2017 январь – 2018 январь даври мобайнида Миллий олимпия қўмитаси президенти, кейинчалик 2018 йил декабрь ойигача Қўмита вице-президенти лавозимида ишлаган. Фаолияти давомида ўзбек футболига, хусусан аёллар футболини ривожлантиришга катта ҳисса қўшган. Шунингдек, маълум муддат Ўзбекистон шахмат федерациясини бошқарган», дейилади хабарда.

Шунингдек, энди федерация раҳбарининг ўринбосари лавозимида Қурбонов Шуҳрат Тўраевич иш бошлайдиган бўлди. 

 

Маълумот учун, Султанов Алишер Саидаббасович 1967 йил 29 ноябрь куни туғилган. Узоқ йиллар давомида “Ўзбекнефтгаз” бошқарувида фаолият олиб борган. “Меҳнат шуҳрати” ордени соҳиби.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ