Жамият

«Алло, парламентдан ким бор!»: IMEI кодлaр ҳақидаги петиция «265 кунлик» бўлди

Мурожаат Олий Мажлиси палаталари халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари томонидан 60 кундан ошмаган муддатда кўриб чиқилиши керак эди.

«Алло, парламентдан ким бор!»: IMEI кодлaр ҳақидаги петиция «265 кунлик» бўлди
Фото:UzNews.uz

Мобил қурилмaлaрнинг IMEI кодлaрини рўйхaтдaн ўткaзишни соддaлaштириш ҳақидаги петиция «Mening fikrim» жамоавий мурожаатлар порталида эълон қилинганига 265 кун тўлди (2019 йилнинг 14 декабрь куни эълон қилинган). 

 

У ҳануз кўриб чиқиш жараёнида.

 

Ушбу мурожаат бугун, 4 сентябрь ҳолатига 24 715та ёқлаб овоз берилган ва 12та қарши овоз тўплаган. Кузатувчилар томонидан 513та турли мазмундаги (асосий қисми петиция муаллифини қўллаб-қувватлаган) изоҳлар қолдирилган.


Порталга электрон жамоавий мурожаатларни юбориш ва кўриб чиқиш 4та босқични ўз ичига олади. Музкур мурожаат аввалги 3 босқични қисқа муддатда босиб ўтгани эътиборидан 4-босқич – мурожаатни кўриб чиқиш босқичига қисқача тўхталамиз.

 

Унга кўра,

 

–   Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига юборилган мурожаатни кўриб чиқиш ва улар бўйича қарорлар қабул қилиш уларнинг регламентлари билан тартибга солинади.

 

–  Олий Мажлис палаталари, маҳаллий халқ депутатлари Кенгашлари томонидан мурожаатни кўриб чиқиш натижалари бўйича қарор қабул қилинади ва «Mening fikrim» веб-порталида жойлаштирилади.

 

–  Мурожаатни кўриб чиқиш ва у бўйича қарор қабул қилиш муддати 60 кундан ошмаслиги лозим.

 

Мазкур тартибга кўра, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари мурожаатни кўриб чиқиши ва 60 кун муддат ичида бу бўйича қарор қабул қилиши керак эди. Аммо ўтган 8 ой парламентнинг ҳар иккала палатаси ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари бу мавзуда тайинли қарорга келмаган бўлсаларда, ҳолатга бирор муносабат ҳам билдиришмаган.

 

«Mening fikrim» порталини кўзбўямачилик деб ҳисоблашим (бунга асосларим бор) ҳақида аввал ҳам ёзганман» деганида ҳуқуқшунос-блогер қанчалик ҳақ эди, буни вақт кўрсатяпти. 

 

Маълумот учун: «Жисмоний вa юридик шaхслaрдaн мобиль қурилмaлaрнинг IMEI рaқaмлaрини рўйхaтгa олиш учун aҳолидaн ундирилaдиган тўловлaрни бекор қилиш вa рўйхaтгa олишни янада соддaлaштириш тартиби жорий этилишини сўрaймaн. Чунки, ҳозирги глобaллашув дaвридa aҳолини қўллaб-қуввaтлaш, ортиқчa тўлов ва оворагарчиликларни бартараф этиш муҳим деб ҳисоблaймaн. Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда IMEI кодлaрини рўйхaтгa олишда тўловларни бекор қилинишини сўрaймaн», дейилганди жамоавий мурожаат матнида.

 

Элбек Боймурадов

комментарии
Komiljon Abdukarimov
7 сентября, 12:38
Imei kod chindan ham havfsizlik uchun bo'lsa ortiqcha to'lov nima sababdan joriy etilgan, imei kod ro'yxatga olish masalasi deputatlar va ma'sul hodimlar uchun shu darajada ko'rib chiqish qiyin bo'lgan masala bo'lishi mumkinmikin ?!
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ