Жамият

Пенсионерлардан “хизмат ҳақи” талаб қилаётган Халқ банки ходимлари ҳақми?

Қарорга асосан, пенсия ва нафақалар етказиб берилганлиги учун Ҳалқ банкига тўланган сумманинг 1 фоизигача хизмат ҳақи тўланиши белгиланган.

Пенсионерлардан “хизмат ҳақи” талаб қилаётган Халқ банки ходимлари ҳақми?
Фото:Иллюстрация / Андижон вилояти ҳокимлиги

Пенсия жамғармаси матбуот хизмати cўнгги вақтларда Халқ банки сайёр кассалар томонидан пенсионерлардан “хизмат ҳақи” талаб этилаётганлиги тўғрисида мурожаатларга муносабат билдирди.

 

Қайд этилишича, Халқ банки Тойлоқ тумани филиали ходимлари томонидан “Қўрғонча” маҳалласида яшовчи фуқаро М.Д нинг пенсия миқдоридан ҳар ой “хизмат ҳақи” учун 4 000 сўм чегириб қолаётганлиги аниқланган.

 

Худди шундай, Ургут тумани “Ўроқбойжар” маҳалласида яшовчи фуқаро О.О ҳам пенсия пулидан банк ходимлари ҳар ойда 3 000 - 5 000 сўм олиб қолишларини маълум қилган. Фуқаро банк ходимидан нима учун пул олиб қолишини сўраганда банк ходими бу пул “хизмат ҳақи” эканлиги ва уни бензин учун ишлатилишини айтганлиги билдирилган.

“Албатта, иқтисодий муносабатларга асосланган ҳар қандай жамиятда бажарилган иш ёки сотиб олинган товар учун ҳақ тўланади. Бу қоидалардан ижтимоий таъминот, хусусан пенсия ва нафақаларни фуқароларга етказиш соҳаси ҳам мустасно эмас”, дейилади хабарда.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентинининг 2017 йил 13 мартдаги “Пенсиялар ва нафақалар тўлаш механизмини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2826-сон қарорига асосан пенсия ва нафақаларни етказиб берилганлиги учун Ҳалқ банкига тўланган сумманинг 1 фоизигача хизмат ҳақи тўланиши белгиланган.

 

Ўз навбатида, Халқ банкининг фуқароларга пенсия ва нафақаларни етказиш бўйича кўрсатаётган хизматларига Пенсия жамғармаси томонидан ҳар ойда хизмат ҳақи тўлаб келинаётганлигини маълум қиламиз.

“Юқоридагиларга мувофиқ, жойларда пенсия ва нафақаларни етказишда хизмат ҳақи талаб этиш, тўлиқ миқдорда берилмаслик ёки тўловлардан бошқа чегирмалар амалга ошириш таъқиқланганлигини маълум қилган ҳолда, бундай ҳолат аниқланса фуқаролардан Пенсия жамғармасининг 1140 рақамли “Ишонч телефони”га мурожаат қилишларини сўраймиз” дейилади муносабатда.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились55878(+477)
Выздоровели52466(+501)
Умерли461(+2)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились55878(+477)
Выздоровели52466(+501)
Умерли461(+2)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ