Жамият

«Истеъмолчига етгунича кўмирнинг сифати уч баробарга пастламоқда» – «Ўзбеккўмир» АЖга сенаторлик сўрови юборилди

Маълум қилинишича, БР-2 маркадаги қаттиқ ёқилғининг 50 фоизи кўмир кукунидан иборат. 

«Истеъмолчига етгунича кўмирнинг сифати уч баробарга пастламоқда» – «Ўзбеккўмир» АЖга сенаторлик сўрови юборилди
Фото:senat.uz

“Ўзбеккўмир” АЖга сенаторлик сўрови юборилди. Бу ҳақдаги тўхтамга сенаторлар ва тегишли мутахассислардан иборат 14 нафар вакил фуқаролардан келиб тушган шикоятлар асосида “Қашқадарё кўмир етказувчи” филиали ва кўмир омборларидаолиб борган ўрганишларидан сўнг келинган.

 

Олий Мажлис Сенати ахборот хизмати хабар беришича, “Ўзбеккўмир” АЖ етказиб берилаётган кўмир сифатига ўзига хос стандартлар ўрнатган. Вилоятнинг кўмир омборларига келтирилаётган БР-2 маркадаги қаттиқ ёқилғининг 50 фоизи кўмир кукунидан иборат. 

 

Ҳаддан ташқари намлик натижасида ташиш, юклаш, тушириш, етказиб берувчидан охирги истеъмолчига қадар камида кўмирнинг сифати уч баробарга пастламоқда. 

Тез орада сенаторлар томонидан “Ўзбеккўмир” АЖнинг аҳоли ва ижтимоий соҳа муассасаларига сифатли кўмир маҳсулотларини етказиб бериши юзасидан юборилган сўров натижалари бўйича батафсил маълумот берилади.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились56068(+190)
Выздоровели52466(+0)
Умерли463(+2)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились56068(+190)
Выздоровели52466(+0)
Умерли463(+2)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ