Коронавирус

Яна бир коронавирусга қарши вакцина Ўзбекистонда синовдан ўтказилиши мумкин

Хитой томони клиник синовнинг учинчи босқичи қатор мамлакатларда бир вақтда ўтказилишини режалаштирмоқда.

Яна бир коронавирусга қарши вакцина Ўзбекистонда синовдан ўтказилиши мумкин
Фото:Инновацион ривожланиш вазирлиги

Хитой Фанлар академияси ва «Anhui ZhifeiLongcom Biopharmaceutical» томонидан ишлаб чиқарилаётган COVID-19 вирусига қарши янги вакцина синовларини Ўзбекистонда синовдан ўтказиш масалаласи муҳокама қилинди.  

 

Бу Ўзбекистон Инновацион ривожланиш ва Соғлиқни сақлаш вазирликлари билан Хитой томони вакиллари ўртасида видеоконференцалоқа шаклида бўлиб ўтган музокара давомида муҳокама қилинган.

Таъкидланганидек, клиник синовлардан ўтказиш учун таклиф этилган янги вакцина рекомбинант оқсил технологиясига асосан коронавируснинг рецептор боғловчи оқсили домени бўлагини икки марта такрорлаш (димеризация) натижасида яратилган. Рецептор боғловчи домен барча турдаги коронавирусларда ўхшаш бўлгани учун бу вакцина MERS, SARS ва COVID-19 вируслари учун универсал таъсирга эга. Ушбу вакцина Хитой давлат фармакопияси талабларига мувофиқ ишлаб чиқилган ва хавфсизликнинг юқори даражаси билан ажралиб туради. Янги вакцинани олиш технологияси 2020 йил 6 августда нуфузли “Cell” журналида хитойлик олимлар гуруҳи томонидан чоп этилди.

 

Ушбу вакцина клиник тадқиқотлар учун Хитой миллий тиббиёт маҳсулотлар администрацияси томонидан жорий йил 20 июнда тасдиқланган ва жаҳонда коронавирус инфекциясига қарши учинчи вакцина ҳисобланади.

 

Вакцинанинг биринчи ва иккинчи босқич синовлари инсонларда муваффақиятли ўтказилди. Янги вакцина учун клиник синовнинг учинчи босқичи жорий йилнинг тўртинчи чорагида ўтказилиши режалаштирилган.

Хитой томони клиник синовнинг учинчи босқичи қатор мамлакатларда бир вақтда ўтказилиши режалаштирилганини айтиб, Ўзбекистондаги кўнгиллилар ўртасида ҳам ушбу синов жараёнларини амалга ошириш имкониятларини ўрганиш истагида эканини билдирди.

 

Вакцина синовларининг учинчи босқичи муваффақиятли ўтса, ушбу вакцинани Ўзбекистон ва Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатларида ҳам фойдаланиш мумкинлиги қайд этилди.

 

Учрашув сўнгида Ўзбекистон томони хитойлик ҳамкорлар таклифлари белгиланган тартибда кўриб чиқилиб, бу бўйича якуний хулоса берилишини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, Хитойнинг Sinopharm Group компанияси раҳбари Ўзбекистон ҳудудида ҳам вакциналарни синовдан ўтказишни таклиф қилганди.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились64216(+304)
Выздоровели61423(+355)
Умерли536(+2)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились64216(+304)
Выздоровели61423(+355)
Умерли536(+2)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ