Жамият

Мактабларда дарс машғулотлари ўқувчининг синфига қараб турли вақтларда бошланади – ХТВ

Мактабларда болаларнинг бир вақтда тўпланиб қолишини олдини олиш мақсадида, дарс машғулотларининг бошланиши табақалаштирилган ҳолда амалга оширилади.

Мактабларда дарс машғулотлари ўқувчининг синфига қараб турли вақтларда бошланади – ХТВ
Фото:t.me/namanganv_xtb

Пандемия шаротида мактабларда дарс машғулотлари эрталаб соат 8:00 дан кеч соат 17:30 гача ташкил қилинади. Бу ҳақда бугун, 3 сентябрь куни АОКАда бўлиб ўтган брифингда Халқ таълими вазирлиги матбуот котиби Лайло Рустамова маълум қилди.

 

Шунингдек, брифингда мактабларда анъанавий шаклда дарс ташкил қилиш тартиби тўғрисида ҳам маълумот берилди.

 

Қайд этилишича, болаларнинг бир вақтда тўпланиб қолишини олдини олиш мақсадида, дарсларнинг бошланиши табақалаштирилган ҳолда амалга оширилади. Унга кўра, 1-4 синфлар мактабга соат 08:00 гача, 5-8 синфлар соат 08:30 гача ҳамда 9-11 синфларнинг мактабга келиши соат 09:00 гача алоҳида эшиклардан ижтимоий масофа сақлаб, тана ҳароратини ўлчаган ҳолда амалга оширилади.

 

Дарслар синф системасида олиб борилади, яъни барча дарслар бир синф учун бир хонада олиб борилади. 

 

Бошланғич синф ўқувчилари синф раҳбарлари томонидан мактабнинг асосий дарвозаси ёнида кутиб олинади ҳамда кузатилади, ота-оналарнинг мактабга кириши тақиқланади.

 

Дарслар оралиғидаги танаффуслар вақтида қўнғироқлар чалинмайди. Синфхоналар кўчадаги ҳаво ҳароратидан келиб чиққан ҳолда шамоллатиб борилади.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ