Ҳодисалар

19 яшар йигит экскаваторда 68 ёшли пиёдани уриб кетди

68 ёшли Х.С. оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этган.

19 яшар йигит экскаваторда 68 ёшли пиёдани уриб кетди
Фото:ИИВ ЙҲХББ

ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабарига кўра, бугун, 3 сентябрь куни соат 11:05 ларда, Фарғона вилояти, Қўштепа тумани 2001 йилда туғилган, ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган А.Ж. Hyundai русумли экскаваторни бошқараётиб, йўлнинг чап томонидан ўнг томонига кесиб ўтаётган пиёда, 1952 йилда туғилган Х.С.ни уриб юборган.

 

Оқибатда, пиёда, 68 ёшли Х.С. оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этган.

Ушбу ҳолат бўйича, Қўштепа  тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ