1 USD = 10507.46 1 EUR = 12586.89 1 RUB = 136.97
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10507.46 1 EUR = 12586.89 1 RUB = 136.97
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
3 сентября 2020 г. 734 0

Раҳбарлар журналистларнинг талабини кўриб қўрқиб қолди — Алишер Саъдуллаев

Унга кўра, раҳбарлар ва сиёсатчилар энди соатига 50 километрда ҳаракатлана бошлаган.

Раҳбарлар журналистларнинг талабини кўриб қўрқиб қолди — Алишер Саъдуллаев
Фото: Facebook/Alisher Sadullaev

Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев “Hurriyat” газетаси мухбирига берган интервьюсида нега мамлакатда раҳбарлар ва журналистлар ўртасида кўринмас жарлик борлигига изоҳ берди.

Мухбирнинг қайси раҳбар билан боғланмоқчи бўлсак, роса ҳалак бўламиз. Ваҳоланки, чет эл журналистлари, ҳатто давлат раҳбаригача бемалол чиқа олишади, деган саволига қуйидагича жавоб берди:

— Хўп, сиз олдин Иқтисод вазири ким бўлганини билганмисиз? Телевизорда ёки матбуотда кўрганмисиз? Масалан, мен ёшлигимда бирорта вазирни танимаганман. Энди саволингизга келсак. Биздан Президентимиз соатига 100 километр тезликда ҳаракатланишни талаб қилаётган бўлса, раҳбарлар ва сиёсатчилар энди соатига 50 километрда ҳаракатлана бошлади. Тушуняпсизми, вазирлар ҳали соатига 50 километрда юрибди! Ривожланган давлатлар биздан 1000 километр олдинда бўлса, Президент “1000”га қараб кетяпти, биз ҳали “50”да юрибмиз. Сиз айтаётган нарса эса э-эски машинага зўр бензинни қуйсам, машинам “учиб” кетади, дегандай гап.

Тўғри, бошида раҳбарларга матбуотга “чиқ”, “ҳисобот бер”, дейилди. Лекин журналистларнинг талабини кўриб, кўпчилик қўрқиб қолди. Мен матбуот хизматимизга келганингиз, гаплашганингизни катта ютуқ, деб ўйлайман. Яъни, сиз биляпсиз матбуот хизмати борлигини. Ваҳоланки, олдин бу каби хизмат вазифасини биз эшитмаганмиз ҳатто. Тўрт йил олдин вазирларнинг матбуот котиби кимлигини ҳам танимас эдим. Ҳозир ҳар куни интернетда Адлия вазирининг, Маданият вазирлигининг... матбуот хизмати раҳбари чиқиб, очиқ мулоқот қиляпти. Демоқчиманки, ўзгаришлар бор, фақат уни илғашимиз керак, холос, - деган агентлик директори.

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей