Жамият

Uzbekistan Airways бир қатор давлатлар билан мунтазам рейслар йўлга қўйилганини эълон қилди

Компания бешта давлатга амалга ошириладиган рейслар рўйхатини маълум қилди.

Uzbekistan Airways бир қатор давлатлар билан мунтазам рейслар йўлга қўйилганини эълон қилди
Фото:Uzbekistan Airways

Uzbekistan Airways авиакомпанияси сентябрдан бошлаб бир қатор хориж давлатлари билан мунтазам равишда рейслар тикланиши ҳақида хабар бергандик.

 

Ушбу ҳафтадан бошлаб қуйидаги йўналишларда чекланган рейслар амалга оширилиши маълум қилинди. 

 

•  Тошкент — Дубай — Тошкент — 4 сентябрдан ҳафтада бир марта, жума кунлари;

•  Тошкент — Франкфурт — Тошкент — 10 сентябрдан ҳафтада бир марта, пайшанба кунлари;

•  Тошкент — Олмаота — Тошкент — 11 сентябрдан ҳафтада бир марта, жума кунлари;

•  Тошкент — Бишкек — Тошкент — 14 сентябрдан ҳафтада бир марта, душанба кунлари;

•  Тошкент — Истанбул — Тошкент — 4, 7, 11, 14, 16, 18, 21, 23, 24, 25, 28 ва 30 сентябрь.

 

Юқорида кўрсатилган ушбу шаҳарлардан Uzbekistan Airways рейсларида Ўзбекистонга парвозларни режалаштираётган йўловчилар парвоздан 72 соат олдин COVID-19’га ПЗР усулида олинган тест ҳақидаги маълумотномани рус ёки инглиз тилида тақдим этишлари керак. Тест мусбат натижа берган бўлса, йўловчилар парвозга чиқарилмайди.

 

Шунингдек, Германия, Қозоғистон, Қирғизистон, Бирлашган Араб Амирликлари, Туркиядан мунтазам рейслар билан келган ва COVID-19’га тест натижалари ҳақида маълумотномага эга бўлган йўловчилар термометриядан ўтишлари ва ўзларини 14 кун изоляция қилиш мажбурияти билан анкетани тўлдиришлари керак бўлади:

 

Бунда Ўзбекистон фуқаролари учун доимий яшаш жойида, чет эл фуқаролари учун Ўзбекистонда вақтинча рўйхатдан ўтиш жойида бўлиши лозим.

 

Келгандан кейин иситма ёки бошқа аломатлар бўлган йўловчилар Тошкент аэропортида текширувдан ўтказилади. ПЗР тести мусбат натижа берган йўловчилар даволаниш учун касалхонага ётқизилади.

“Ўзбекистон фуқаролари юқорида кўрсатилган шаҳарларга парвозни режалаштирса, унда улар бу шаҳарлардаги санитар талабларини мустақил равишда аниқлаштириши ҳамда авиачипта сотиб олишдан олдин юқорида кўрсатилган мамлакатларга кириш ҳуқуқини берадиган тегишли асослар мавжудлигига ишонч ҳосил қилиши керак” дейилади хабарда.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ