Жамият

Мобил қурилмалар IMEI-кодларини рўйхатга олишдаги ҳолатлар юзасидан тергов-суриштурув ишлари бошланди

Мутасадди вазирликнинг ноқонуний рўйхатдан ўтказиш ҳолатлари бўйича тергов-суриштурув ишлари олиб борилишини маълум қилди.

Мобил қурилмалар IMEI-кодларини рўйхатга олишдаги ҳолатлар юзасидан тергов-суриштурув ишлари бошланди
Фото:UzNews.uz

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг расмий баёнотида айтилишича, рўйхатдан ўтказиш масофавий ёки онлайн тарзда амалга оширилаётганида фойдаланувчи билан шахс ўртасида контакт бўлмаслиги сабабли фуқароларнинг паспорт маълумотларини айнан шу шахснинг ўзи ёки бошқа шахс томонидан тақдим қилинаётганлигини тизим орқали аниқлаш имкони бўлмаяпти. Шу сабабли ҳозирда учинчи шахсларнинг паспорт маълумотларидан фойдаланган ҳолда мобил қурилмалар IMEI-кодларини рўйхатдан ўтказиш ҳоллари кузатилмоқда.

 

Вазирлик учинчи шахсларнинг паспорт маълумотларини киритган ҳолда ноқонуний равишда олиб кирилган мобил қурилмаларни рўйхатдан ўтказилиш ҳолатларини олдини олиш ва ушбу ноқонуний ҳаракатларни амалга оширган шахсларни аниқлаш мақсадида, Тизим оператори томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилинганини маълум қилди. 

 

Бугунги кунда тергов-суриштурув ишлари олиб борилмоқда. Тергов суриштирув ишлари натижалари бўйича қўшимча маълумот берилади.

 

Эслатиб ўтамиз, Ҳукуматнинг 2018 йил 22 октябрдаги 847-сонли ҳамда 2019 йил 17 сентябрдаги 778-сонли қарорларига асосан мобил қурилмалар IMEI-кодларини рўйхатга олиш тизими жорий этилган.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ