Коронавирус

Ўзбекистонда 2 мингдан ортиқ бемор коронавирусдан даволанмоқда

Яна учта ҳудудда COVID-19 инфекциясини юқтирганлар рўйхатга олинди.

Ўзбекистонда 2 мингдан ортиқ бемор коронавирусдан даволанмоқда
Фото:Миллий гвардия

Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар беришича, 2020 йил 2 сентябрь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 67 нафарга ортиб 42 437 тани ташкил этмоқда.  

 

Қайд этилишича, янги касалланиш ҳолатларининг 51 нафари Тошкент шаҳрида, 8 нафари Тошкент вилоятида ҳамда яна 8 нафари Бухоро вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

 

Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор, Олмазор туманида яшаган 77 ёшли Н.А. (аёл) вафот этди.

 

Бугун айни пайтга қадар Тошкент шаҳрида 98 нафар, Тошкент вилоятида 87 нафар, Бухоро вилоятида 11 нафар ҳамда Қашқадарё вилоятида 2 нафар бемор тузалди.

 

Шундай қилиб, юртимизда 39 862 (+198) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.

 

Ҳозирда 2 248 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ