Жамият

Хорижий ОТМлардан ўқишини кўчираётганлар учун тест синовлари қачон ўтказилиши маълум қилинди

Хорижий олий таълим муассасаларидан республика олий таълим муассасаларига ўқишини кўчириш юзасидан ариза топширган фуқаролар учун тест синовлари 2020 йил 5 сентябрдан бошлаб ўтказилади.

Хорижий ОТМлардан ўқишини кўчираётганлар учун тест синовлари қачон ўтказилиши маълум қилинди
Фото:PhotoXpress

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 3-сон мажлис баёни қарорига мувофиқ, хорижий олий таълим муассасалари ва республикадаги нодавлат олий таълим муассасаларидан ўқишини республика олий таълим муассасаларига кўчириш ва кўчириб қайта тиклаш истагини билдирган фуқаролар республика олий таълим муассасаларида таълим оладиган ўқитиш тили, муайян бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга кириш фанлари бўйича махсус (онлайн) тест синовлари (касбий (ижодий) имтиҳонлар) 2020 йил 5 сентябрдан бошлаб график асосида адолатли ва шаффоф ўтказилиши ташкил этилади.  

 

Бунда:

 

– махсус (онлайн) тест синовлари (касбий (ижодий) имтиҳонлар) 2020/2021 ўқув йили учун белгиланган тартибда тасдиқланган республика олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишлари фанлар мажмуаси (кириш имтиҳони дастурлари) ҳамда баҳолаш мезонларига мувофиқ ўтказилади;

 

– алоҳида иқтидор талаб этиладиган бакалавриат таълим йўналишларига талабалар ўқишини кўчириш ва кўчириб қайта тиклаш учун ариза топширган фуқаролар тегишли олий таълим муассасасига мурожаат қилади;

 

– хорижий олий таълим муассасаларидан талабалар ўқишини республика олий таълим муассасаларига кўчириш ва кўчириб қайта тиклаш учун махсус (онлайн) тест синовлари (касбий (ижодий) имтиҳонлар) адолатли ва шаффоф ўтказилиши ҳамда уларнинг натижалари бўйича ўтиш балини белгилаш юзасидан шахсий масъулият тизимида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идораларнинг биринчи раҳбари зиммасига юкланади.

 

Шунингдек, Давлат комиссияси баёни қарори билан:

 

хорижий олий таълим муассасаларидан ўқишини кўчириш истагини билдирган фуқароларнинг паспортларида муайян хорижий олий таълим муассасаси жойлашган давлатга ўқиш даврига мос муддатда кириш-чиқиш белгилари бўлмаган тақдирда уларнинг ўқишини кўчиришга рухсат берилмаслиги белгилаб қўйилди.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились56068(+190)
Выздоровели52466(+0)
Умерли463(+2)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились56068(+190)
Выздоровели52466(+0)
Умерли463(+2)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ