Жамият

5 сентябрдан мактаб ва боғчалар фаолиятига рухсат берилади

Мактаб ва боғчаларнинг очилишида ота-оналарнинг фикрлари ва маҳаллий депутатлар кенгашлари таклифлари инобатга олинган.

5 сентябрдан мактаб ва боғчалар фаолиятига рухсат берилади
Фото:Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Республикада карантин талабларини қисқартириш мақсадида президент томонидан берилган кўрсатмаларга мувофиқ Республика махсус комиссиясининг навбатдаги қарори билан мактаб ва боғчаларнинг фаолиятига рухсат берилди.

 

2020 йил 5 сентябрдан бошлаб ота-оналарнинг фикрлари ва маҳаллий депутатлар кенгашлари таклифларига мувофиқ сентябрь ойидан мактабгача таълим ташкилотлари ва умумтаълим мактабларининг анъанавий ва масофавий шаклдаги фаолиятига ҳам рухсат берилади. 

 

Бунда ушбу объектлар қуйидаги санитария талабларига риоя этиши талаб этилади:

 

– ходимлар ва болалар (тарбияланувчилар)нинг соғлиғи ҳолатини доимий назорат қилиш (тана ҳароратини мунтазам ўлчаб бориш), тана ҳарорати 370С ва ундан юқори бўлган ёки инфекция аломатлари мавжуд бўлган ходимлар ва болалар (тарбияланувчилар)ни машғулотлар четлатиш; 

 

– ходимлар тиббий ниқобдан фойдаланиши ва ижтимоий масофани сақлаши;

 

– санитария-гигиена ва дезинфекция талабларига қатъий риоя этиш, бино хоналарни доимий равишда дезинфекция қилиш, уларга кириш-чиқиш жойларини пирометрлар, антисептик воситалар ва дезинфекцион “тўшак”лар билан жиҳозлаш.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились56253(+375)
Выздоровели52859(+393)
Умерли465(+4)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились56253(+375)
Выздоровели52859(+393)
Умерли465(+4)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР
ДОЛЗАРБ
ОММАВИЙ
ҚИЗИҚАРЛИ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ