Жамият

АрМИ-2020: Ўзбекистон “Ҳарбий-тиббий эстафета” халқаро танловида биринчиликни қўлга киритди

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги жамоаси «Ҳарбий-тиббий эстафета» халқаро мусобақасида яна бир бор ғолибликни қўлга киритди

АрМИ-2020: Ўзбекистон “Ҳарбий-тиббий эстафета” халқаро танловида биринчиликни қўлга киритди
Фото:Мудофаа вазирлиги

Жорий йил 31 августь куни «Фориш» тоғ полигонида “АрМИ-2020” VI Халқаро армия ўйинлари «Ҳарбий-тиббий эстафета» танловининг сўнгги шарти бажарилди. 

«Жамоавий биринчилик» доирасидаги беллашув халқаро мусобақанинг шу кунга қадар ўтказилганлари орасида энг шиддатлиси ва томошабопи бўлди. Қолган жамоаларнинг тайёргарлигини муносиб эътироф этган ҳолда таъкидлаш жоизки, шу куни ҳам энг юқори натижа учун асосий рақобат мезбонлар ва россияликлар орасида кечди», дейилади вазирлик Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти хабарида.

Ҳарбий-тиббий кўпкураш мусобақаси шартига кўра, иштирокчилар тўсиқлардан ўтиш, ярадорларни жанговар техникадан хавфсиз ҳудудга олиб чиқиш, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш, ярадорларни сувли тўсиқдан олиб ўтиш ва эвакуация қилинадиган техникага жойлашиш каби машқларни бажаришган. 

«Индивидуал маҳорат» босқичидан фарқли равишда бу ерда жамоа ҳар бир аъзосининг роли, салоҳияти ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Боиси, машқларнинг кўп қисми иштирокчилар томонидан параллел равишда амалга оширилди.

 

Ҳакамлар ҳайъати хулосасига кўра, эркаклар баҳсларида Ўзбекистон жамоаси 2572 балл билан «Жамоавий биринчилик» босқичида тенгсиз деб топилди. Асосий рақобатчилар – россияликлар 1513 балл тўплаб, финишда иккинчи бўлди. Учинчи ўринда Беларусь жамоаси – 814 балл.

Аёллар орасида ҳам юртдошларимиз 1642 балл тўплаб, биринчи ўринни эгаллади.  Россия жамоасида 1452 балл. Белорусияликлар 554 балл билан кучли учликнинг қуйи поғонасида.

 

Навбатдаги шартни ҳам ўз фойдасига ҳал қилган, ишончли ғалабага эришган ўзбекистонлик ҳарбий тиббиётчилар 2019 йилда «Фориш» тоғ полигони илк бор мезбонлик қилган «Ҳарбий-тиббий эстафета»нинг «Жамоавий биринчилик» босқичида ўрнатилган 07’35,9’’ (эркаклар) ва 11’35,6’’ (аёллар) вақтлик рекордларни мос равишда янгиладилар: 6’28,8’’ ва 10’09,2’’.

Шу билан «Ҳарбий-тиббий эстафета» халқаро мусобақаси ўз якунига етди. Барча шартлар бўйича тўпланган умумий натижага кўра, 12857 балл билан Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги жамоаси чемпионликни қўлга киритди.

 

Россияликларда 10110 балл ва иккинчи ўрин. Беларусь жамоаси эса 6585 балл билан совринли ўринни эгаллади. Кейинги ўринлар қуйидагича тақсимланди – Тожикистон, Вьетнам ва Фаластин. 


Эслатиб ўтамиз, ўтган йили ҳам Ўзбекистон “Ҳарбий-тиббий эстафета” халқаро танловида биринчиликни қўлга киритган эди.

 

Covid-19 в Узбекистане
Заразились54660(+198)
Выздоровели50954(+0)
Умерли451(+1)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились54660(+198)
Выздоровели50954(+0)
Умерли451(+1)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ