Ҳодисалар

Чирчиқда “ҳижоби ИИБ ходимлари томонидан ечтирилган аёл” бўйича расмий муносабат билдирилди

Аниқланишича, фуқарога Чирчиқ шаҳар ИИБ ТБ томонидан Жиноят Кодексининг 244-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Чирчиқда “ҳижоби ИИБ ходимлари томонидан ечтирилган аёл” бўйича расмий муносабат билдирилди
Фото:Тошкент вилояти ИИББ

ИИББ Ахборот хизмати хабар беришича, жорий йилнинг 30 август куни ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида яшовчи фуқаро мурожаати акс этган видеомурожаат тарқатилган. 

 

Ушбу ҳолат бўйича Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси расмий муносабат билдирди.   

 

2020 йил 11 июнь куни Чирчиқ шаҳар ИИБ Терроризм ва диний экстремизмга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан олинган маълумотга асосан, Тошкент вилояти ИИББ ТЭҚКБ ва ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.

 

Тадбир давомида, Тошкент шаҳри Чилонзор туманида рўйхатда туриб, Чирчиқ шаҳрида яшовчи, оилали 3 нафар фарзанди бор 1982 йилда туғилган Г.Б. YouTube тармоғи орқали “Сурия давлатида фаолият олиб бораётган террористик ташкилотлар томонидан тайёрланган экстремистик ва террористик руҳдаги видеороликларни доимий кўриб келиши, Telegram тармоғида улар томонидан юритиладиган гуруҳларга аъзо бўлиб, доимий равишда экстремистик, террористик руҳдаги даъватлар акс этган материалларни эшитиб, сақлаб ва ўзининг танишларига мунтазам тарқатиб, тарғиб қилиб келганлиги аниқланган.

 

Шу билан бирга, қизи 2003 йилда туғилган (мактаб ўқувчиси) Х.У. фойдаланиб келган телефон хотирасида экстремистик руҳдаги аудио-видео материаллар, YouTube саҳифасида сақланган халқаро террористик ташкилотлар видеороликлари, экстремистик даъватлар акс этган файллар борлиги, ушбу телефон аппаратидан олдин ўзи (Г.Б.) фойдаланганлиги ва юклаб олганлиги аниқланган. Шунингдек, у қариндошлари томонидан очилган Telegram гуруҳига ҳам турли экстремистик руҳдаги маърузаларни тарқатиб келган.

 

Ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг хулосасида Г.Б. га тегишли бўлган телефон аппаратлари хотирасидаги маълумотлар ақидапарастлик ғоялари билан йўғирилганлиги, уларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, тарқатиш ва сақлаш таъқиқланиши кўрсатиб ўтилган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан, фуқаро Г.Б. га нисбатан 2020 йил 30 июнь куни Чирчиқ шаҳар ИИБ ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 244-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Фуқаронинг оилавий аҳволи ва бошқа ҳолатлар инобатга олиниб, унга «тилхат» эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

“Шу ўринда фуқаролардан, журналист, блогер ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан, тўғридан-тўғри ички ишлар тизимини обрўсизлантиришга қаратилган, текширилмаган ёки бир томонлама ўрганилган ахборот ва хабарларни тарқатмасликларини, бу каби ҳолатларда расмий манбалар орқали ҳолатга аниқлик киритишларини ва олинган маълумотларни холис етказишларини сўраймиз” дейилади муносабатда.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились64216(+304)
Выздоровели61423(+355)
Умерли536(+2)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились64216(+304)
Выздоровели61423(+355)
Умерли536(+2)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ