Криминал

Қашқадарёда 2 млрд 366 минг сўмлик табиий газ маҳсулоти талон-торож қилинди

Вилоятда ўтган 7 ой давомида табиий газ маҳсулотини талон-торож қилиш билан боғлиқ 113 та ҳолат аниқланган.

Қашқадарёда 2 млрд 366 минг сўмлик табиий газ маҳсулоти талон-торож қилинди
Фото:UzNews.uz

“Ўзнефтгазинспекция” Қашқадарё ҳудудий бўлими ҳамда “Ҳудудгаз Қашқадарё” газ таъминоти филиали мутахассис ходимлари ҳамкорлигида табиий газдан ноқонуний фойдаланаётган истеъмолчиларни аниқлаш мақсадида тезкор тадбир ўтказилди.

 

Аниқланишича, ўтган 7 ой давомида, 113 та ҳолат аниқланиб, унга кўра, 2 млн 554 минг 200 м3 табиий газ маҳсулоти талон-тарож қилинган. 

 

Оқибатда, давлат бюджетига 2 млрд 366 минг сўмлик зарар етказилган. Аниқланган 113 та ҳолат таҳлил қилинганда, ноқонуний уланишларнинг 66 таси Қарши шаҳри, 19 таси Шаҳрисабз шаҳри, 5 таси Ғузор тумани, 7 таси Қарши тумани, 5 таси Муборак тумани, 2 таси Яккабоғ тумани, 4 таси эса Чироқчи туманлари ҳиссасига тўғри келмоқда. 

 

“Ҳудудгаз Қашқадарё” газ таъминоти филиалининг маълум қилишича, айни кунда улгуржи истеъмолчиларга нисбатан тегишли чоралар кўрилиб, келтирилган зарарни ундириш юзасидан иш ҳужжатлари ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига топширилган.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ