Жамият

Ёш оилалар учун ипотека кредитларидаги имтиёзли давр муддати қисқартирилди

Мамлакат ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этган ёш оилаларга бериладиган ипотека кредитларининг имтиёзли даври дастлабки 3 йил эди.

Ёш оилалар учун ипотека кредитларидаги имтиёзли давр муддати қисқартирилди
Фото:Халқ сўзи

Ҳукуматнинг мамлакат ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этаётган ёш оилаларни уй-жой билан таъминлашга оид қарори қабул қилинди.  

 

Мазкур қарор билан Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорларига айрим ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. 

 

Жумладан, Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 8 сентябрдаги фаол ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга доир 250-сон қарори 1-банди янги таҳрирда баён этилмоқда. 

 

Унга кўра, 2020 йил ва кейинги йилларга мўлжалланган давлат дастурлари доирасида шаҳарларда ва қишлоқ жойларда бир йиллик имтиёзли давр билан ҳамда дастлабки 5 йил давомида ҳар йили фоиз ставкаси қатъий белгиланган 7 фоиздан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаси даражасигача бир меъёрда ошиб борадиган ставкада ва кейинги даврда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасида 20 йил муддатга берилади, бунда квартиранинг дастлабки бадали:

 

шаҳарларда – Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 октябрдаги ПҚ-3350-сон қарори билан тасдиқланган квартираларни ёш оилаларга, эскирган уйларда яшовчиларга ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган бошқа тоифадаги фуқароларга сотиш шартларига мувофиқ;

 

қишлоқ жойларда – сотиб олинадиган квартира қийматининг 10 фоизидан кам бўлмаган миқдорда белгиланади.

 

Маълумот учун, мамлакат ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этиб, алоҳида намуна кўрсатаётган ёш оилаларга узоқ муддатли имтиёзли ипотека кредитлари беришда шаҳар ва қишлоқ жойларда кўп квартирали (намунавий лойиҳалар бўйича) арзон уй-жойлар қуриш ва реконструкция қилиш учун 3 йиллик имтиёзли давр белгиланган эди.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились55878(+477)
Выздоровели52466(+501)
Умерли461(+2)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились55878(+477)
Выздоровели52466(+501)
Умерли461(+2)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ