Жамият

“Мактаб учун рўзғоримдан орттираман” – шукр ва қаноат самарақандлик ота тимсолида

Оила бошлиғининг қўли калталиги уни ҳам руҳан, ҳам жисмонан эзиб қўяди. Бунинг устига у бирор дардга чалинган бўлса.

“Мактаб учун рўзғоримдан орттираман” – шукр ва қаноат самарақандлик ота тимсолида
Фото:UzNews.uz

Самарқанд вилояти Жомбой туманида истиқомат қилувчи Акмал ака Мийлиевнинг мактаб ёшидаги 3 нафар фарзанди бор. Пандемиягача мавсумий ишларни қилиб юрган Акмал ака карантин чекловлари сабабли ишларининг тўхтаб қолгани етмагандай, номи хунук бир дардни – сил касаллигини юқтириб олди. Муолажалар учун сарфланган пуллар ва оиладаги уч фарзанднинг таъминоти оила бюджетини буткул ўтқизиб қўйди.

Ҳолатнинг кундан-кунга оғирлашиши охир-оқибат оилани “темир дафтар”га киришига, ундаги ҳомийлик ва хайрия маблағларини олишларига сабабчи бўлди. Шу билан бирга кам даромадли оилаларни камбағалликдан чиқариш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида маҳаллий ҳокимият вакиллари Акмал акани иш билан таъминлади. 

 

Мактабда қоровуллик қиламан, икки куннинг бирида навбатим тўғри келади. Турмуш ўртоғим ҳам ўша мактабда фаррошлик қилади. Иккаламизнинг ойлик маошимиз 1 200 000 – 1 300 000 сўм атрофида бўлади. Рўзғорга биринчи навбатда ун ва ёғ оламиз, қолганлари имкониятга қараб харид қилинаверади. Келажак учун яшаймиз, болаларга яхши бўлсин деймиз, бошқа нима ҳам дердик, - дейди у.

Биз маҳалла ва тегишли органлар томонидан “темир дафтар”да бўлган оилаларга кўрсатилган кўмаклар ҳақида ҳам қизиқдик. 

 

–  Тез-тез озиқ-овқат маҳсулотлари – ун, ёғ, гуруч, шакар кабиларни олиб келиб беришди, раҳмат уларга. Бугун ҳам байрам совғаси деб озиқ-овқат ташлаб кетишди. Яқинда турмуш ўртоғимни маҳалла идорасига чақириб 1 100 000 сўм беришди. Бизга бўлаётган эътибордан жуда хурсанд бўлдик. Олаётган кўмакларимдан ўзим ҳам ҳижолат бўлиб кетаман. Соғлигим тиклангач, ҳамма яхшиликларни қайтаришга ҳаракат қиламан. Насиб қилса, келгусида фарзандларимни юрт корига ярайдиган фарзандлар қилиб тарбиялайман. Соғлиғим тиклангач, ўзим ҳам кўпроқ даромад келтирадиган ишга кираман, - дейди Акмал ака.

Мактаб ҳақида сўз очилганда биз унинг фарзандлари ёши ҳақида сўраб, каттаси 15 ва кичиги 8 ёшда эканлигини билиб олдик. Оилавий даромади ҳаминқадар бўлган Акмал акадан жорий йил 14 сентябрда мактабларнинг очилиши эҳтимоли борлиги ва фарзандларининг янги ўқув йилига тайёр ёки йўқлиги ҳақида сўрадик.

 

–   Учта болани мактабга тайёрлашнинг ўзи бўлмайди, ўзингиз яхши биласиз. Ҳозир рўзғоримдан орттириб, имкон қадар дафтар-ручкасини олиб бериш ниятидаман. Бирига олиб бошқасига олмасангиз хафа бўлади, имкониятимизга қараб учаласига ҳам бир хилда кийим ва ўқув қуроллари олиб беришга ҳаракат қиламиз. Ота-онам бор, улар ҳам қарашиб туради. 

Акмал аканинг минг бир ҳижолат билан саволларимизга жавоб беришидан кўнглимиз бузилиб, биз унга яқинда мактаб ёшидаги болаларга бир марталик ёрдам пули берилиши ҳақидаги Президент фармони ҳақида айтамиз. 

 

–  Хабарим йўқ эди бундан. Нима ҳам деймиз, раҳмат айтамиз... Айтяпманку, соғлиғим яхши эмас, шифокорлар оғир меҳнат қилма, дейишган. Бўлмаса ўзимиз...

 

Элбек Боймурадов

 

UzNews.uz мухбири

Covid-19 в Узбекистане
Заразились63912(+305)
Выздоровели61068(+351)
Умерли534(+3)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились63912(+305)
Выздоровели61068(+351)
Умерли534(+3)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ