Криминал

Тошкент, Андижон, Навоийда таълим соҳасидаги коррупция ва фирибгарлик ҳолатларига чек қўйилди — видео

Ҳозирда аниқланган барча ҳолатлар юзасидан Жиноят Кодексининг тегишли моддаларига асосан жиноят ишлари қўзғатилган.

Тошкент, Андижон, Навоийда таълим соҳасидаги коррупция ва фирибгарлик ҳолатларига чек қўйилди — видео
Фото:Скриншот

ДХХ матбуот хизматининг UzNews.uz’га маълум қилишича, Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг сиртқи бўлими услубчиси фуқарога ўзини мазкур университет декани ўринбосари дея таништириб, унинг ишончига киради. Агар 1300 АҚШ доллари берса, унинг танишини университетда юқори лавозимда ишловчи яқин алоқалари орқали иккинчи мутахассислик бўйича сиртқи бўлимга ўқишга киритиб қўйиши мумкинлигини айтади. ДХХ ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида университет услубчиси келишилган пулни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

 

Шунингдек, Андижон давлат университети ўқитувчиси ҳам абитуриентни ушбу олий таълим муассасасининг жисмоний маданият факультетининг сиртқи бўлимига ўқишга киришига ёрдам беришни ваъда қилиб, ундан 4000 АҚШ доллари олган вақтида ДХХ Андижон вилояти бошқармаси ва Департаментнинг ҳудудий бошқармаси ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.

 

Навоий давлат педагогика институтининг маркетинг бўлими бошлиғи ҳам маҳаллий фуқародан унинг танишини мазкур институтнинг мусиқа факультетига ўқишга киритиб қўйишни ваьда қилиб, 3000 АҚШ доллари талаб қилади. ДХХ Навоий вилояти бошқармаси ҳамда Департаментнинг вилоят бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида маркетинг бўлими бошлиғи сўралган пулнинг ярмини, яьни 1500 АҚШ долларини олган вақтида ушланди. 


Ҳозирда аниқланган барча ҳолатлар юзасидан Жиноят Кодексининг тегишли моддаларига асосан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари доирасида ушбу ноқонуний ишларга алоқадор бўлган шахсларни аниқлаш бўйича зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились64010(+98)
Выздоровели61068(+0)
Умерли534(+0)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились64010(+98)
Выздоровели61068(+0)
Умерли534(+0)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ