Криминал

Автомашинасини жарима майдончасидан чиқариш учун пора бераётган ҳайдовчи қўлга олинди

Фуқаро ИИБ ЙҲХБ ЙПХБ штаб видеокузатув гуруҳи кичик инспекторига 1.500.000 сўм миқдоридаги пулларни таклиф қилган.

Автомашинасини жарима майдончасидан чиқариш учун пора бераётган ҳайдовчи қўлга олинди
Фото:Самарқанд вилояти ИИБ

Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати маълум қилишича, жорий йилнинг 27 август куни соат 11:20 ларда, Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ бўлинмалари ЙПХБ 1-отряд ЙПХ инспектори И.Гулямов томонидан М-39 “Тошкент-Термиз” йўлининг 1081-километрида “Малибу-2” русумли давлат рақам белгиси бўлмаган автомобиль тўхтатилиб текширилганда, ҳайдовчи 1991 йилда туғилган Х.Ж. меъёрий ҳужжатларсиз, давлат рақам белгисини ўзбошимчалик билан ечиб, ЙҲХБдан тегишли рухсатнома олмасдан автомобилнинг ён ва орқа ойналарини қорайтириб олган ҳолда бошқариб келаётганлиги аниқланган ва ҳайдовчига нисбатан белгиланган тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилиб, транспорт воситаси вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига жойлаштирилган.

 

Жорий йилнинг 27 август куни Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ ЙПХБ штаб видеокузатув гуруҳи кичик инспектори Ф.Эргашев маъмурий амалиёт хонасида хизмат вазифасини бажараётган вақтда олдига фуқаро Х.Ж. келиб автомашинасини жарима майдончасидан чиқариб бериш эвазига 1.500.000 сўм миқдоридаги пулларни пора тариқасида бермоқчи эканлигини маълум қилган. Ходим фуқаро Х.Ж. билан ўрталарида бўлган суҳбатни телефон аппаратига ёзиб олганлигини, мазкур ҳолат бўйича тезкор тадбир ўтказилиб, фуқаро Х.Ж.га нисбатан қонуний чора кўришни билдирги орқали мурожаат қилиб сўраган.

 

Ушбу билдирги асосида, жорий йилнинг 27 август куни ИИВ йўл хавфсизлиги бошқармаси Самарқанд вилояти бўйича бўлими ва Самарқанд шаҳар прокуратураси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида, фуқаро Х.К. сержант Ф.Эргашевнинг хизмат хонасида 1 500 000 сўм пулларни пора сифатида берган вақтида, ашёвий далиллар билан ушланди.

 

Ҳолат бўйича Самарқанд шаҳар прокуратураси томонидан Х.К.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились57190(+365)
Выздоровели53835(+378)
Умерли471(+1)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились57190(+365)
Выздоровели53835(+378)
Умерли471(+1)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ