Жамият

Президент COVID-19 бўйича ҳақиқий рақамларни яширмаслик ҳақида огоҳлантирди

Шавкат Мирзиёев касалланганлар бўйича ҳақиқий рақамларни яширганлик учун жиноий жавобгарлик ҳақида огоҳлантирди.

Президент COVID-19 бўйича ҳақиқий рақамларни яширмаслик ҳақида огоҳлантирди
Фото:president.uz

Жума куни Шавкат Мирзиёев иштирокида бўлиб ўтган йиғилишда ушбу ҳафтада кунига ўртача 370та янги бемор аниқлангани, карантин талаблари юмшатилган ҳозирги шароитда ушбу рақам назорат кўрсаткичи бўлиши қайд этилган.

 

Президент ҳақиқий ҳолат бўйича рақамларни яширишга мутлақо йўл қўймаслик тўғрисида барча раҳбарларни огоҳлантирди. Бунга уриниш жиноий жавобгарликкача бўлган қатъий чораларга олиб келиши мумкинлиги таъкидланди.

 

Ҳокимлар, сектор раҳбарлари ҳамда мутасадди идоралар ходимлари ҳар бир маҳаллада, жамоат жойлари, транспорт ва корхоналарда санитария талаблари бажарилиши бўйича темир интизомни таъминлаши зарурлиги айтиб ўтилди.

 

«Айниқса, тўй-маросимларни бир неча кун давомида ёки бир кунда 3-4 марта ўтказиш ҳолатларига чек қўйиш керак», - дейилади хабарда.

 

Коронавирус билан касалланган беморларни дунёдаги илғор ва ишончли усуллар билан даволаш учун барча чоралар кўрилаётгани, жумладан, ҳозирги пайтда мамлакатда Россия, Германия, Туркия, Хитойдан 75 нафар юқори малакали шифокор иш олиб бораётгани таъкидланди.

 

«Инфекцияни юқтирмаслик, аввало, ўзимизга, ўз соғлиғимизга бўлган эътиборимизга, оиламиздаги муҳитга боғлиқ. Агар ҳамма, бутун жамиятимиз тозалик, тиббий ҳимоя ва ижтимоий масофа қоидаларига амал қилса, касаллик кўпаймайди», – деган Шавкат Мирзиёев.

 

Йиғилишда кўмакка муҳтож оилаларга моддий ёрдам бериш масаласи ҳам кўриб чиқилди.

 

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, ҳокимлар ҳамда сектор раҳбарларига ёрдам пулларини муҳтож оилаларга адолатли, очиқ ва тўғри етказиб бериш, ҳеч кимни эътиборсиз қолдирмаслик юзасидан топшириқлар берилди.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились64010(+98)
Выздоровели61068(+0)
Умерли534(+0)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились64010(+98)
Выздоровели61068(+0)
Умерли534(+0)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ