Тайинлов

Бўстонлиққа янги ҳоким тайинланиши ортидан қолган сектор раҳбарлари ҳам ўзгарди

Сессияда туман прокуратураси, ИИБ ва давлат солиқ инспекциясига янги бошлиқлар келди.

Бўстонлиққа янги ҳоким тайинланиши ортидан қолган сектор раҳбарлари ҳам ўзгарди
Фото:uzbektourism.uz

27 август куни VI чақириқ Халқ депутатлари Бўстонлиқ туман Кенгашининг навбатдан ташқари 12-сессияси бўлиб ўтди.  

 

Сессияда Аҳмедов Жўрабек Илҳомович Бўстонлиқ тумани ҳокими этиб тайинланиши ортидан янги сектор раҳбарлари ҳам тайинланган.  

 

Саидов Ўктам Абдуллаевич – Бўстонлиқ тумани прокурори этиб тайинланди. Ўктам Саидов 1973-йилда Қашқадарё вилояти Касби туманида туғилган. У янги лавозимига қадар, Сурхондарё вилояти прокурори, Шеробод тумани прокурори, Бош прокуратура бўлим бошлиғи лавозимларида меҳнат қилган. 

 

Полковник Шермуҳамедов Шерзод Абдивалиевич – Бўстонлиқ тумани ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.  

 

Тайинловга қадар, у Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг биринчи минтақавий ҳудуд бўйича вакили – марказ бошлиғи лавозимида ишлаган.

 

Давлат солиқ қўмитаси буйруғига мувофиқ Зокиров Зарифжон Нумонович Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимига ўтказилди.

 

Зарифжон Зокиров 1979 йилда Наманган вилоятида туғилган. Маълумоти олий, 2004 йилда Наманган муҳандислик-иқтисодиёт институтини тамомлаган. Янги лавозимга тайинлангунга қадар у Давлат солиқ қўмитаси Жисмоний шахсларга хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ