Вазирлик Халқ таълими вазирлиги билан ҳамкорликда пандемия шароитида таълим муассасаларида амалга ошириладиган тадбирлар тўғрисида қўшма қарор лойиҳасини ишлаб чиқди.
БМТнинг болалар жамғармаси (UNICEF) тавсиялари асосида яратилган ушбу қарор лойиҳасида COVID-19 пандемияси даврида халқ таълими тизимидаги муассасалар маъмурияти, тиббиёт ходимлари, педагоглар, техник ходимлар, ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари учун алоҳида тавсиялар акс этган. Унга кўра:
Мактаб раҳбарларига:
- мактабларда санитария қоидаларига риоя қилиш, жумладан, қўлларни мунтазам равишда ювиш жадвалини тузиш, қўл ювиш жойларини ҳозирлаш ҳамда уларни совун ва сув, шунингдек, ичимлик суви билан таъминлаш;
- мактаб тасарруфидаги ўқув ва маиший биноларга кириб-чиқишда дезинфекция воситаларини жойлаштириш, синфхоналар шароитини ўқувчилар орасида масофа сақланишига мослаб қайта кўриб чиқиш;
- мактабларда “эрталабки филтрлар” ва “изоляция” хоналари ташкил этиш ва бошқа вазифалар;
Педагогларга:
- мактабларда гигиена кўникмаларини ва соғлом турмуш тарзи қоидаларини доимо тарғиб қилиш;
- синф хоналари, сув ва санитария иншоотларини мунтазам тозалаш ва дезинфекциялаш, ўқувчиларнинг доимий равишда қўлларни ювиб туриши, масофа сақлаши ва шахсий гигиена қоидаларига риоя қилишини назорат қилиш;
- хоналарни шамоллатиш ва дезинфекциялаш каби чоралар ҳамма учун фойда эканлигини ўқувчиларга ва уларнинг ота-оналарига қаратилган қисқа-қисқа суҳбатлар орқали тушунтириш ва бошқа вазифалар;
Тиббиёт ходимларига:
- “эрталабки филтрлар” ишларини ва касаллик аниқланганда беморни зудлик билан изоляциялашни ташкиллаштиришда кўмак бериш;
- дезинфекция воситаларини тайёрлашда мактаб ходимларига кўрсатмалар бериш;
- маъмурият кўмаги билан ўқувчилар ва мактаб ходимларининг тиббий билим ва маданиятини оширишда иштирок этиш каби вазифалар;
Техник ходимларга:
- сув, совун ва ювиш воситаларидан фойдаланган ҳолда ҳар куни 3 марта нам тозалашни ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган дезинфекциялаш воситаларидан фойдаланган ҳолда кунига 1 марта ва ҳафтада камида бир марта умумий тозалашни амалга ошириш;
- дезинфекциялаш воситалари ва ювиш воситаларини ҳамда уларнинг ишчи эритмаларини ўқувчилар қўли етмайдиган жойда сақлаш ва уларни инфекцион хавфсизлигига жавобгар бўлиш ва бошқа вазифалар;
Ота-оналарга:
- фарзандларига гигиена қоидаларини ўргатиш;
- таълим муассасаси маъмурияти ва педагоглари билан маълумот алмашиш мақсадида доимий мулоқотда бўлиб, мактаб хавфсизлигини таъминлашга кўмаклашиш ва бошқа вазифалар юклатитиши кўзда тутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 14 сентябрдан мактабларда янги ўқув йили бошланиши режалаштирилган.
Тадбиркорлар ўзларида ўтказиладиган текширишлар бўйича онлайн маълумот олиш имконияти яратилди
Иккита янги моделни ўзлаштириш UzAuto Motors’га $500 миллионга тушиши айтилди
Spark, Nexia, Cobalt ва Lacetti бўйича шартнома тузиш қайта йўлга қўйилмоқда
Ваша информация отправлена успешно.
После обработки администрацией вам придёт оповещение.
Чтобы писать в чате, вы должны залогиниться.
Зайдите через любую из соцсетей, которой вы пользуетесь
У вас есть новость или фотографии, которыми вы желаете поделиться
с другими читателями «UzNews.uz»? Вам удалось запечатлеть интересное событие, факт или происшествие?
Вы можете связать с нашей редакции с помощью нашего Telegram бота, чтобы рассказать нам об этом и прислать фотографии. Объемные файлы и видео можно разместить на одном из файлообменных сайтов и прислать нам ссылку. Написать нам в Telegram