1 USD = 10597.04 1 EUR = 12881.37 1 RUB = 147.91
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10597.04 1 EUR = 12881.37 1 RUB = 147.91
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
27 августа 2020 г. 1086 0

Дизайнер Нариман Григоряннинг қотилига нисбатан суд ҳукми эълон қилинди

Гумондор фуқаро мазкур жиноятни содир этганликда айбдор деб топилган.

Дизайнер Нариман Григоряннинг қотилига нисбатан суд ҳукми эълон қилинди
Фото: Instagram

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида фуқаро Нариман Алимджановни қасддан ўлдирганликда айбланган 24 ёшли Б.Б.га нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни ниҳоясига етди ва суд ҳукми эълон қилинди.

2020 йил 14 августдаги суд ҳукмига кўра, Б. Буркитбаев ЎзР ЖКнинг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) ва бошқа моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилди.

«Б. Буркитбаевга узил-кесил ўташ учун 18 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди», - дейилади олий суд хабарида.

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей