Жамият

Эксперт калта пайпоқ кийиш бесоқолбозлик белгиси эканлигини айтди — видео

“Муносабат” кўрсатувида экспертлар ёшлар йиртиқ жинси, калта пайпоқ кияётганини танқид қилишди. 

Эксперт калта пайпоқ кийиш бесоқолбозлик белгиси эканлигини айтди — видео
Фото:Скриншот

“Ўзбекистон” каналининг “Муносабат” ижтимоий-сиёсий кўрсатувида экспертлар иштирокида ўзбек жамиятида ёшларнинг кийинишини кескин танқид қилишди.

 

Республика Маънавият ва маърифат маркази бўлим бошлиғи Мансур Мусаев бир қатор ҳолатларга ўз муносабатини билдирди:

 

Ёшларимиз йиртиқ-ямоқ кийимлар кийиб юради. Буни тарихига назар ташлаш керак. Йиртиқ-ямоқ қаердан келиб чиқди? Қадимда Римда яшовчи лотин қабиласи бўлган. У қабила жамият нафратига учраган. Ота-онаси ланъатлаганлар алоҳида белгида бўлиши учун йиртиқ-ямоқ кийиб юришган. Ёки Ҳиндистондаги чандаллар ҳам туғилганидан йиртиқ-ямоқ кийиб юрган, - дейди мутахассис. 

Римда чўчқани қурбонлик қилувчи алтарлар бўлган. Чўчқа ўзининг ахлатини яхши ейиши учун лабини шиширишган. Ҳозир қизларимиз лабларини ботокс қилдирмоқда, деган у ўз мулоҳазаларини билдириб.

Ўзбекистон халқ артисти Ёдгор Саъдиев ҳам кийим масаласида ўз муносабатини билдирди:

“ТВда кўрдим. Кийинган, “бабочка” таққан. Шими йиртиқ, оёғида пайпоғи йўқ. Туфли билан ўтирибди. Эрталабки маънавий-маърифий кўрсатувда” дейди актёр.

У шунингдек, кўрсатув пайти инглиз тилида туғилган кун табриги айтилганига энсаси қотганини билдирди.

 

Мансур Мусаев Европада калта пайпоқ ва ажралиб турувчи соч турмаги ноанъанавий жинсий ориентация вакилларининг рамзи эканлигини айтди.

 

комментарии
Jamshid Jamshid
7 октября, 18:04
Нима булганда хам йиртик ямок ,калта шим ва бунт курсатиб калта пайпок,сочни кизил,яшил ранга буяш ,айникса лабни ва бошка жойларини шишириш ута кетган маданиятсизлик ,фахм фарососат йуклигини билдиради. Эксперт калта пайпок калта шим дегани назарда тутган.
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ